Аббос Файзуллаев атайин сариқ карточка олмаган!!!

Аббос Файзуллаев атайин сариқ карточка олмаган!!!

Миллий ва олимпия термалаимизнинг ярим ҳимоячиси кеча «Аҳмад» билан кечган ўйинда (1:2) мавсумдаги 4-сариқ карточкасини олди ва натижада кейинги тур учрашвуни ўтказиб юборадиган бўлди.

Режа бўйича 25 апрелдаги «Спартак»га қарши ўйиндан сўнг вакилимиз Ўзбекистон U-23 сафида ОКда иштирок этиш учун кетиши керак эди. Энди у Дохага эртароқ йўл олиши мумкинми? Аббос МатчТВ мухбири саволларига жавоб берди. 
— Атайлаб сариқ карточка олдингизми? 
— Йўқ, мен бундай одам эмасман.
— Энди миллий жамоага кетасизми?
— Билмайман, — деди Файзуллаев.

***
Айнан шу мавзу (Аббосбек Файзуллаевнинг дисквалификацияси ) да ЦСКА бош мураббийи Владимир Федотовни ҳам саволга тутишди.
— Файзуллаев "Спартак" билан ўйинни ўтказиб юборади. Ўйингача у билан гаплашганмидингиз?
— Ўйин бошида сариқ карточка олиш керакмаслигини бақирдик, у эшитди. Хавф йўқ эди, афсус, ўйинчи кураш қизғин пайтида барчасини унутади.
— Унинг ҳаёли терма жамоада деб ўйламайсизми?
— Келинг бу ҳақда ундан сўраб кўрамиз.
— Ўзингиз сўрамадингизми?
— Ҳали сўрамадим, — деди ЦСКА бош мураббийи.

***
ЦСКА — "Ахмат" 1:2

Голлар: 1:0 – 62, пенальти Чалов, 1:1 – 79 Конате, 1:2 – 87 Бериша.

ЦСКА: Тороп, Гайич, Мойзес, Виллиан Роша, Здьелар, Агапов, Обляков, Мендес (Дивеев, 32), Файзуллаев (Давила, 64), Чалов (Заболотный, 64), Мусаев.

"Ахмат": Шелия, Тодорович (Ловат, 70), Семенов, Шатара, Гандри, Богосовац (Олейников, 76), Тимофеев, Камило, Садулаев (Швец, 90), Ковачев (Бериша, 70), Агаларов (Конате, 70).

Огоҳлантириш: Файзуллаев (7), Камило (33), Семенов (39), Дивеев (44), Мойзес (56), Ковачев (67).

Четлатиш: Виллиан Роша (19), Дивеев (89).