АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Франция, Париждан 50 километр жанубда, Рошфорнинг улкан ўрмонидаги дарахтлар кўзни ва тасаввурни ҳаяжонлантирадиган ажойиб сукунатда, Франция терма жамоаси эса Евро-2024 саралаш босқичини ишончли ғалабалар билан бошлади.
Дастлаб ўз уйида Нидерландия тиз чўктирилди - 4:0! Кейин Ирландия меҳмони бўлиб, камтар ҳисоб (0:1) билан бўлса-да, ғалабага эришди. Шу ўйинларда «учранглилар»нинг марказини ёндирган футболчи - «Ювентус» ярим ҳимоячиси Адриен Рабьо бўлди, десак муболаға бўлмас. 28 ёшли футболчи Tuttosport нашрига берган интервьюсида бир қатор ўз мухлисларини қизиқтирадиган саволларга жавоб берди.
- Адриен, футбол ўйнашни қачон ва қаерда бошлагансиз?
- Олти ёшимда «Кретей» клубида ўйнашни бошлаганман. Ўшанд Париж чеккасида кўк-оқ рангли либосда ўйнардим - ҳаммаси шу тақлид бошланди. Кейин, 13 ёшимда акам ва онам билан Англияга бордик, у ерда бир йилча ўйнадим ва Францияга қайтишга мажбур бўлгандим - шартнома билан боғлиқ муаммолар юзага келди. Мамлакатимизга қайтиб, дам олиш кунлари «По»да ўйнадим, ҳафта орасида эса «Пиреней» машғулот марказида шуғулландим. Бир ярим йил шу тарзда ўтди, кейин Парижга қайтдим ва у ердан мени 15 ёшимда «ПСЖ»га олиб кетишди.
- Қайси жамоа мухлиси бўлгансиз, кумирингиз ким бўлган?
- «Ливерпул»га мухлислик қилганман, чунки Стивен Жеррарднинг мухлиси эдим. У том маънода орзуларим илҳоми бўлган ва шунинг учун ҳам ушбу жамоага меҳрим бошқача бўлган. Шунингдек, Зидан ўйинларидан ҳам илҳом олганимни айтмасам адолатдан бўлмас.
- Сиз ҳар доим ярим ҳимояда ўйнаганмисиз ёки футбол ўйнашни бошқа позицияда бошлаганмисиз?
- Болалигимда мени «тўққизлик» позициясига, ҳужум ортига қўйишарди. Балким яратувчанлик маҳоратимни юқори баҳолашгандир, ҳар ҳолда классик ярим ҳимоячига айлантиришди, лекин ўзимга қолса, ҳужумда ўйнашни яхши кўраман, бунга мойил эканлигимни ҳис қиламан.
- Сизни «ақлдан озган от» деб аташади ва сизга бу тахаллус ёқади, деган таассурот пайдо бўлади... От ниқоби видеоси ижтимоий тармоқларда хит бўлди. Ҳаётингизда ҳақиқатан ҳам ақлга сиғмас ишларни қилганмисиз?
- Менга бундай тахаллус берилгани ғалати, лекин тан оламан, аслида ёқди. Ҳаётда эса босиқ ва хотиржам йигитман. Аммо майдонда ўзгараман, от билан ўхшашликларимиз бор - эркин, кучли ва элегант.
- Тўрт йил ичида «Ювентус»да ҳеч қандай муболағасиз асосий таркиб ўйинчисига айландингиз. Ушбу клубнинг бошқаларига нисбатан ўзига хос хусусияти нимада?
- Хусусияти шундаки, ҳар доим иш бор ва мен буни яхши кўраман, чунки ҳар доим қаттиқ ишлашга ва куч сарфлашга ҳаракат қилардим - бугунги ҳолатимга эришганимнинг ҳақиқий сабаби шу. Мен бошқа Италия клублари билан таниш эмасман, лекин у ерда Туриндагига ўхшаш нарса йўқ деб ўйлайман.
- Келажагингизни қандай кўрасиз ва бу ҳақда бизга қачон айтасиз?
- Ҳозирча ҳеч қандай янгилик йўқ, лекин бу ҳақда тез орада гаплашамиз, чунки икки ойларда мавсум тугайди ва биз ҳамма нарсани муҳокама қилишга ҳаракат қиламиз. Мен хотиржамман. Кетиш имконияти мавжуд, аммо мен боя тушунтирган барча сабабларга кўра «Юве» билан янги шартнома имзолаш имкониятим ҳам бор. Туринда ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман, клубда яхши ишлаяпман, раҳбарият, жамоадошлар ва мураббий билан яхши муносабатдамиз. Бу менга икки йил давомида катта ёрдам берди ва кучли ишонч ҳиссини берди. Менимча, буларнинг барчаси ўзингизни яхши ҳис қилиш ва кейин қарор қабул қилиш учун муҳимдир.
- Ярим ҳимоячи сифатида қайси жиҳатларингизни яхшилашни хоҳлайсиз?
- Статистик маълумотларга кўра, ҳамон ривожланишдаман. Тўғри, яхшилаш керак бўлган бошқа жиҳатлар ҳам бор, масалан, узоқ масофадан зарбалар. Мен ҳали ҳам муҳим ўйинчи эканлигимни исботлаяпман, лекин, албатта, ўз даражамни янада оширишим мумкин. Агар шундай қилсам, ўйинларга таъсирим янада кўпроқ бўларди.
- Жамоа Чемпионлар Лигасига «А» серияси орқали йўлланма олиши мумкинлигига ишонасизми ёки Европа Лигаси орқали бунга эришиш осонроқми?
- 15 очколик жаримасиз, албатта, биз асосий футбол турнирига осонликча йўл олишимиз мумкин эди. Аммо ростини айтсам, мавсумнинг иккинчи ярмидаги натижаларимиз ва йигитларнинг кучи шуни кўрсатадики, биз ушбу жарима билан ҳам ЕЧЛга йўл олишимиз мумкин. Мен бунга ишонаман, мен учун биз ҳозир 2-ўринда турибмиз, чунки майдондаги натижалар бу ҳақда гапиради. Агар Европа Лигасида ғолиб чиқсак, биз автоматик равишда кейинги мавсум ЕЧЛда ўйнаймиз.
- «Ювентус»ни Европа Лигасининг фаворити деб атай оласизми?
- Яққол фаворит йўқ, чунки яхши жамоалар кўп, лекин биз муҳим нарсага эришмоқчимиз. Агар сўнгги бир неча ҳафтага назар ташлаб, ўйинларимизни эсласам, ғалаба қозонганимиздан фахрланаман.
- Италиядаги тўрт йиллигингизда қайси ўйинчи энг катта таассурот қолдирди?
- Бу мавсум шубҳасиз Осимхенни алоҳида эътироф этаман. У ажойиб натижалар кўрсатмоқда. Шуни айтишим керакки, у ўтган мавсум ва «Лилл»даги даврига нисбатан анча яхшиланди. Ҳамма бу катта салоҳиятга эга йигит эканлигини билар эди, лекин тўлиқ очилиши айнан ҳозирга тўғри келмоқда. Лекин ундан олдин, илк келган кунларимда, Дибала мени ҳайратда қолдирганди: Пауло ўйин натижасини ҳал қиладиган ажойиб зарбаларга эга.
- Массимилиано Аллегри ҳақида нима дейсиз? У эса сизни мақташдан чарчамайди.
- Менимча, Аллегри жуда кўп ўзига хос хусусиятларга эга. Менимча, биринчи навбатда, у жамоани жуда яхши бошқаришни билади ва баъзида ўйинчилар билан оталар каби гаплашади. У жамоанинг барча аъзолари билан қандай гаплашишни билади, уларнинг руҳий хусусиятларини тушунади. Кейин у бутун гуруҳни қандай рағбатлантиришни ажойиб тарзда билади. Ҳатто энг қийин пайтларда ёки босим остида бўлса ҳам, у ҳар доим тўғри сўзларни тўғри оҳангда қандай топишни билади. У бизни ҳеч қачон таслим бўлмасликка ундайди ва ҳар доим ўзи ҳис қилган ҳар қандай кескинликни қандай яширишни билади.
- Италияликлар ҳақида сизга энг ёқадиган нарса нима?
- Мен французман ва шунинг учун дунёқарашим италияликларга қараганда бошқача, лекин халқингизни жуда мулойим деб биламан.
М.ПЎЛАТОВ тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Жорий мавсум арафасида 55 миллион евро эвазига «Аталанта»дан харид қилинган Тён Копмейнерс 6 октябрь куни ўтказилган «Юве»нинг «А» Серия 7-тур доирасидаги «Кальяри»га қарши уй учрашуви (1:1)да жароҳат олганди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789