Жерри Кардинале: «Машҳурларни жалб қилиш бизнесга қиймат қўшишига ишонмайман»

Жерри Кардинале: «Машҳурларни жалб қилиш бизнесга қиймат қўшишига ишонмайман»

«Россонерилар»нинг америкалик янги хўжайини Жерри Кардинале «New York Post»нинг «On The Money» шўъба нашрига интервью берди.

Унда функционер асосан бизнес соҳасидаги фаолияти, сармоялари ҳақида гапирди.

- RedBird спорт жамоалари, медиа компаниялари ва ҳатто авиация бизнесига эгалик қилади. Ушбу активлар бир-бирига қандай мос келади?

- Кўп одамлар портфел синергияси ҳақида гапиришади, лекин биз буни «RedBird»да қандай шакллантираётганини кўрамиз. Голливуддаги Skydance Media ҳозирда театр фильмларидан тортиб оригинал спорт контентигача бўлган ҳамма нарсага эътибор қаратмоқда. Бу Леброн Жеймснинг «SpringHill Production»да қилган ишларига ва ҳатто Бен Аффлек ва Метт Деймоннинг «Artists Equity»да қилган ишларига тўғри келади. Бизнинг биринчи фильмимиз - «Air Jordan» ҳикояси. Биз ҳозирда Европа футболига татбиқ этаётган бейсболга асосланган спорт маълумотларини таҳлил қилиш бизнесига эгамиз, шунинг учун алоқа чуқур ва албатта тезлашмоқда.

- Профессионал спорт жамоалари учун нархлар ошиб бормоқда...

- Бизнинг спортга қилаётган инвестицияларимиз кенг қамровда эътиборни жалб қилмоқда, аммо ҳозирги вазият ва спортни таъқиб қилаётган барча янги харажатларга жуда эҳтиёткорлик билан қараймиз. Клиринг нархини тўлашга тайёр бўлган ҳар доим кимдир ёки бирон бир ташкилот бўлади, лекин бу ўйин хавфли бўлиши мумкин, чунки охир-оқибат одамлар шунчаки бурунларини тиқиб, ишларни давом эттириш прецедентига таяниб, бизнесга шошилишади. Аммо ҳар қандай иқтисодий тарихни ўрганувчи бунинг ҳеч бўлмаганда ҳозирги суръат ва траекторияда барқарор эмаслигини билади. Менимча, спорт узоқ муддатда ҳаддан ташқари баҳоланган эмас, лекин у ҳозирги вақтга нисбатан шундай. Шу билан бирга, пул етишмаслиги ва қадрсизланишига олиб келадиган баъзи қонунбузарликлар ҳам кузатилиши мумкин.

- Сиз асосан истеъдодли ва юлдуз номларини жалб қилишга мойил кўринасиз. Ва бунда нафақат машҳур кино актёрларини кўрамиз, балки етакчи кадрларни ҳам...

- Биз ишламоқчи бўлган машҳурлар аслида жуда кам. Аммо агар сиз Дуэйн Жонсон, Леброн Жеймс, Аффлек, Деймон, Том Крузга қарасангиз - уларнинг барчаси бизнесда анча ақлли саналишади ва сиз бемалол уларнинг атрофида бизнес қуришингиз мумкин. Машҳурларни жалб қилиш бизнесга қиймат қўшишига ишонмайман. Аммо мен билан бирга ишлаган ва 30 йил давомида ўз ҳунаримни шунча вақт мобайнида қилганим каби қилган энг ақлли одамлардан бири бўлган Аффлекни топсангиз аниқки, сиз иккимиз учун Венн диаграммасини чизасиз (Венн диаграммаси - тўпламлар орасидаги мантиқий алоқани кўрсатадиган кенг қўлланиладиган диаграмма услуби, 1880-йилларда Жон Венн томонидан оммалаштирилган. Диаграммалар элементар тўплам назариясини ўргатиш ва эҳтимоллик, мантиқий, статистика, тилшунослик ва информатика фанларидаги оддий тўплам нисбатларини тасвирлаш учун ишлатилади). Бу эса мен учун жуда қизиқ. У медиа саноатини биз тасаввур ҳам қилолмайдиган тарзда кўради ва биз унга буни қандай амалга ошириш, монетизация қилишни кўрсатишимиз мумкин.

- Сизнинг инвестициявий фалсафангиз кўпроқ таваккалга ўхшайди - тез даромад олиш ва чиқиш учун эмас, балки узоқ муддатли истиқболда бирор нарсага сармоя киритиш. Аммо «RedBird»да махсус венчур бўлинма ҳам бор. Бундай инвестицияларга қандай муносабат билдирасиз?

- Мен венчур саноати қандай ривожланаётганидан ҳаяжонланмайман. Кўп ҳолларда, кимдир «В» серия босқичида пайдо бўлади ва бунда инвестор фақат «C» сериясини илгари суриш ҳақида қайғуради. Венчур бизнесимизда қўлланилаётган ёндашувимиз ўсишнинг кейинги босқичида акциядорлик бизнесимизга қандай сармоя киритишимизга мос келади. «В» сериясига келганимизда, компания тайёр бўлади - биз капитални жалб қилишнинг барча кетма-кет турларида бўламиз.

- Сиз яхшироқ ишлашни истаган бошқа соҳалар борми?

- RedBird IMI компаниямизнинг вазифаларидан бири янгиликлар саноатида кўпроқ ишлашдир. Янгиликларни томоша қилаётганингизда, аслида сизда китобнинг икки учи бор - рақамли янгиликлар ва катта йигитлар. Иккаласи ҳам даромадни тезлаштириш траекторияси ва пул оқими нуқтаи назаридан муаммога дуч келишмоқда. Рақамли оммавий ахборот воситаларини бирлаштириш керак, бошқа томондан эса йирик ўйинчилар инновацияларни амалга оширишлари керак. Биз ҳам бу вазиятни тушунишга ҳаракат қиляпмиз ва дунёда бу борада ҳамкоримиз Жефф Цукердан кўра яхшироқ аниқлай оладиганини топиш мушкул.

- Ҳар бир хусусий капитал фирмасининг стратегияси бор. Сизда бу қандай?

- Ҳамма мени тўғридан-тўғри инвестиция қилади, деб ўйлайди, аслида эса ундай эмас. Мен шунчаки маҳорат тўпламидан фойдаланаман. Аммо босиб ўтадиган йўлим тамоман бошқача. Аниқ айта олмайман, лекин биз қураётган нарса капитал ечимлар менталитетига эга хусусий капитал, операцион ва компания қуриш гибридидир. Муаммоларни ҳал қилиш учун кенгайтириладиган капитални жалб қилишни яхши кўрамиз. Портфелимиздаги компанияларнинг тахминан 40 фоизи биз нолдан бошлаган компаниялардир ва уларнинг барчаси бошиданоқ ижобий пул оқимига эга ёки зарарсиздир ва ўз соҳаларидаги бўшлиқлар ёки номутаносибликларни бартараф этишга ҳаракат қилмоқда. Агар сиз хусусий капиталга қарасангиз, сўнгги 40 йил ичида ҳеч қандай янгилик бўлмаган. Ва энди, 40 йил олдин бошланган барча катта болалар омма олдида пайдо бўлди ва уларнинг муваффақият кўрсаткичи активлари базасининг махражидир. Бизнинг муваффақият кўрсаткичимиз ўз соҳаларидаги муаммоларни ҳал қиладиган буюк компанияларни яратишдир. Мен 30 йил олдин бошлаганимда, пулнинг пайдо бўлиши рақобатбардош устунлик эди. Бугунги кунда ҳамма пулга эга - институционал активлар менежерлари, пенсия жамғармалари ва ҳатто суверен ҳукуматлар.

МУҲАММАДХОН тайёрлади