Алонсо Рафиньяни сўраяпти

Алонсо Рафиньяни сўраяпти

«Манчестер Сити» раҳбарияти ёзда клубни тарк этиши мумкин бўлган Хосеп Гвардиола ўрнига бошқа мутахассис қидиришда давом этади.

«Шаҳарликлар»га «Байер»ни Германия чемпионига айлантирган Хаби Алонсо номзоди маъқул келмоқда. Манчестерликлар бу мутахассис ўз ҳамюртининг ишини муваффақиятли давом эттиришига ишончяпти. Transfer News Live ва El Nacional каби нуфузли манбаларнинг маълум қилишича, Хаби Алонсо ҳам фаолиятини жиддий клубларда ривожлантиришга қарши эмас. Манбага кўра, испаниялик мутахассис «Сити»ни қабул қилиб олиш учун клуб хўжайинлари олдига талаб қўйган. Алонсо «шаҳарликлар»дан жамоага «Барселона» ҳужумкор футболчиси Рафиньяни олиб келишни сўрамоқда. Рафинья «Барселона»га айнан Англия Премьер-лигасидан йўл олган эди. Шу боис, Хаби Алонсо «Сити»нинг янги таркибини бразилиялик ўйинчи атрофида шакллантиришни мўлжаллаяпти.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.