Кечаги муҳим трансферлар

Кечаги муҳим трансферлар

Кеча Европада бир нечта муҳим транферлар амалга оширилди...

***

Депай - «Атлетико» футболчиси!

«Барселона» ҳужумчиси Мемфис Депай фаолиятини Мадрид клубида давом эттирадиган бўлди.

«Атлетико» расмий сайти хабарига кўра, нидерландиялик ҳужумчи билан 2,5 йиллик шартнома имзоланган. Аввалроқ, Мадрид клуби бош мураббийи Диего Симеоне «Челси»га йўл олган Жоау Фелиш ўрнига айнан Депайни таклиф этишни истагани, Мемфис ўрнига мадридликлар яримҳимоячиси Янник Феррейра Карраско Каталония клубига йўл олиши хабар қилинганди. Бундай келишув амалга ошмаса, «Атлетико» амалдаги шартномаси ёзда якунига етадиган Депай учун 4 миллион евро трансфер пули тўлаши ҳақида хабар қилинганди. Маълумот учун, 2021 йилдан буён каталонияликлар сафида тўп сураётган 28 ёшли Депай жорий мавсум «Барса»да 4 ўйинда 1та голга муаллифлик қилган.

***

Дэнни Ингз - «Вест Хэм» аъзоси!

Англиянинг «Астон Вилла» клуби ҳужумчиси Дэнни Ингз Бирмингэм клуби билан хайрлашди.

«Вест Хэм» клуби англиялик ҳужумчи билан 2025 йилга қадар шартнома имзоланганини эълон қилди. Лондон клуби Ингз трансфери учун «Вест Хэм»га 12 миллион фунт стерлинг тўлайди. Дэнни «Астон Вилла»дан ташқари, «Саутгемптон», «Ливерпуль» ва «Бёрнли» шарафини ҳам ҳимоя қилган. Маълумот учун, «Вест Хэм» АПЛда 19 ўйиндан кейин 15 очко билан 18-ўринда бормоқда. У жорий мавсум 18 ўйинда 6та гол киритган.

***

Троссард - «Арсенал» футболчиси!

«Брайтон» ярим ҳимоячиси Леандро Троссард «Арсенал» футболчисига айланди.

Лондон клуби расмий сайти бельгиялик 28 ёшли яримҳимоячи билан узоқ муддатли шартнома имзоланганини эълон қилди. Инсайдер Фабрицио Романо «Арсенал» Троссард трансфери учун «Брайтон»га 31 миллион евро тўлашини маълум қилганди. Эслатиб ўтамиз, «Брайтон» бош мураббий Роберто Де Зерби бельгиялик футболчи билан келишмовчилик сабаб уни трансферга қўйишни сўраганди. Леандро АПЛ жорий мавсумида 16 ўйинда 7та гол ва 3та ассистга муаллифлик қилган.

***

Мадуэке «Челси»га ўтди!

«Челси» ПСВ вингери Нони Мадуэкени сотиб олди.

20 ёшли инглиз билан 2030 йил ёзигача мўлжалланган шартнома имзоланди. Трансфер қиймати 35 млн. еврони ташкил этди. Ярим ҳимоячи бу мавсумда Нидерландия чемпионатида 5та баҳсда 1та гол урди, ўтган мавсумда эса 18та ўйинда 3та гол ва худди шунча ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйганди. Мадуэке «Челси»нинг қишки трансферлар ойнасидаги 6-янги футболчиси бўлди. Бунгача Лондон клуби Давид Фофана, Андрей Сантос, Бенуа Бадиашиле, Жоау Фелиш (ижара) ва Михаил Мудрикни таркибига қўшиб олганди.

***

Крис Вуд Ноттингэмга кўчиб ўтди

«Ньюкасл» клуби жамоа ҳужумчиси Крис Вуд АПЛнинг бошқа клубига ижарага берилганини эълон қилди.

Клуб расмий сайти хабарига кўра, англиялик ҳужумчи мавсум якунига қадар «Ноттингем Форест»да тўп суради. Ижара келишувига кўра, «Ноттингэм» мавсум якунида ҳужумчини сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади. Вуд бир йил аввал - 2022 йилнинг январь ойида «Бёрнли»дан 30 миллион евро эвазига «Ньюкасл»га кўчиб ўтганди. У жамоага қўшилгач, клуб АПЛда хавфли ҳудудни тарк этиб, якунда 11-ўринга кўтарилди. Жорий мавсумда эса 4-ўринда бормоқда. Эслатиб ўтамиз, янги зеландиялик 30 ёшли форвард «Ньюкасл» билан 2,5 йиллик шартнома имзолаган бўлиб, келишув 2024 йилнинг ёзида якунига етади. У жорий мавсум АПЛда 18 ўйинда 2та голга муаллифлик қилган.

***

«Лестер» Даниядан ҳимоячи сотиб олди

Виктор Кристансен фаолиятини АПЛда давом эттиради.

«Лестер» 20 ёшли ҳимоячини «Копенгаген»дан 20 млн. еврога сотиб олди. Даниялик футболчи «тулкилар» билан 5,5 йиллик шартнома имзолади. Кристансен бу мавсумда Дания чемпионатида 15та ўйин ўтказиб, 1та гол ва худди шунча ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйганди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.