Ампутантлар жамоаси кўкрак нишони ва пул мукофоти билан тақдирланди

Ампутантлар жамоаси кўкрак нишони ва пул мукофоти билан тақдирланди

Ўзбекистон футбол ассоциациясида Туркияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида муваффақиятли иштирок этган Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси билан учрашув бўлиб ўтди

 Унда ЎФраҳбариятиспортни ривожлантириш вазирлиги мутасаддилари ҳамда ОAВ вакиллари иштирок этди.

Равшан Эрматов ампутантлар терма жамоамизни ЎФА президенти Абдусалом АзизовСпортни ривожлантириш вазири Адҳам Икрамовқолаверсабутун футбол жамоатчилиги номидан жаҳон чемпионатидаги муносиб иштирок билан табрикладиУшбу натижанинг ортида улкан ирода ва матонат турганини айтиббу футболчилар халқимизни меҳрини қозонганиёшларимизга эса ҳақиқий намуна ва ўрнак бўлганини таъкидлаб ўтдиВатан шаъни ва обрў-эътиборини қандай ҳимоя қилиш кераклигини яна бир бор барчага намойиш қилганини эътироф этди

Учрашув давомида вазир ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов жамоанинг мундиалда қайд этган натижаларига тўхталиб, мусобақа давомида жамоамиз Колумбия, Италия, Испания каби жамоаларни мағлуб этилганини алоҳида таъкидлаб ўтди. Шунингдек, Спортни ривожлантириш вазирининг маслаҳатчиси Аваз Каримов жамоанинг кўрсатган ўйини таҳсинга сазовор эканлигини айтиб, футболчиларни самимий табриклади. 
amput2.jpg

«Жамоамизнинг кейинги мусобақаларда янада юқори натижалар қайд этишига ишонч билдирилди. Бундан ташқари, фаолиятини мураббий сифатида давом эттириш истагида бўлган терма жамоа вакилларига ЎФА томонидан мураббийлик курсларида бепул ўқиш имконияти тақдим этилиши маълум қилинди. Юртимизда ўтказиладиган йирик мусобақалар доирасидаги учрашувларни томоша қилиш учун жамоа аъзоларига махсус жойлар ажратилиб, бошқа терма жамоалар билан тажриба алмашинуви йўлга қўйилади. 

Ўз навбатида, жамоа номидан терма жамоа бош мураббийи Рустам Меҳмонов ўз фикрларини билдириб ўтди ва самимий қутловлар учун миннатдорчилик билдирди. Учрашув якунида Ўзбекистон ампутанлар терма жамоасининг 3 нафар фахрий аъзосига «Ўзбек футболи ривожига қўшган ҳиссаси учун» кўкрак нишони тақдим этилди. Тадбир якунида терма жамоанинг барча аъзолари ЎФА белгиси ва пул мукофотлари билан тақдирландилар», - дейилади ЎФА хабарида.

Эслатиб ўтамиз, вакилларимиз турнирдан бронза медали билан қайтишди. Ғолиблик мезбон Туркияга насиб қилди.