Испания футболи ўлчови бўйича ҳам айтарли мақтанолмайдиган ушбу оддий жамоа Бундеслига вакилига «Уэмбли» финалида «Реал»ни мағлубиятга учратиш бўйича маслаҳат беришга тайёр.
Ҳа, Испания Сегундаси иштирокчиси ЧЛ финали олдидан «Боруссия»га ёрдам бериш ниятида. Тушунарлики, Дортмундликларнинг қитъа клублари миқёсидаги асосий мусобақада ғолиб чиқишлари жуда қийин масала. Ҳар ҳолда, Эдин Терзич жамоасининг рақиби - даҳшатли «Реал». Биринчидан, «Қироллик клуби» «шалпангқулоқ» кубокнинг 14 карра соҳиби саналади. Иккинчидан, Карло Анчелотти жамоаси жорий мавсум анчадан буён мағлу-бият кўчасига кирмаяпти.
Хуллас, Испания Иккинчи дивизиони вакили «Мадрид»нинг ЧЛда навбатдаги зафар куйини чалиш режасини барбод қилишда «Боруссия»га ёрдам қўлини чўзмоқчи. «Реал»ни қандай енгиш масаласида маслаҳат керак бўлса, ёрдам беришга тайёрмиз. Биз немис тилида ҳам бироз гаплаша оламиз», - дея пост қолдирди клуб матбуот хизмати ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида. Нима ҳам дердик, бу ҳам клуб машҳурлигини оширишга бир уриниш, албатта. «Алькоркон»нинг нимага шаъма қилаётгани ҳам маълум. Ахир бу клуб 2009 йили Испания кубоги доирасида «Реал»ни 4:0 ҳисобида енгиб, катта шов-шув кўтарганди.