«Биринчи» - бош белги!
Ниҳоят, Суперлига-2024 ҳам финишга етди. Якуний тур ўйинлари ғаройиботларга бой бўлди.
Англиянинг тўртинчи дивизионида камёб воқеалардан бири кузатилди. Унинг қаҳрамони футболчилик даврида можароларга ўч бўлган, бугунги кунда «Бристоль Роверс»да мураббийлик қилаётган эски танишимиз Жоуи Бартон бўлди.
Унинг жамоаси сўнгги турда 7:0 ҳисобида ғалаба қозониб, шунинг эвазига учинчи лигага кўтарилди.
Ҳал қилувчи тур олдидан 3-дивизионга тўғридан-тўғри йўлланмани кафолатловчи учинчи поғонани эгаллаш учун «Нортхэмптон» ва «Бристоль» даъвогарлик қилаётганди. Бартон жамоаси тўплар фарқига кўра асосий рақобатчига имкониятни бой бераётган, шу боис, «Роверс»дан камида 5та тўп фарқи билан ғалаба қозониш талаб этиларди. «Нортхэмптон» сўнгги турда «Барроу»ни 3:1 ҳисобида енггач, «Роверс»нинг вазифаси янада қийинлашди - энди параллель кечаётган ўйинда 7та гол уриб, дарвоза дахлсизлигини сақлаб қолиш талаб этиларди.
«Бристол»нинг омади келиб, сўнгги турда дивизионнинг кучсиз жамоаси рақиб бўлди. «Сканторп» якунда охирги поғонани эгаллади. Биринчи бўлим 2:0 ҳисобида якунланганди, бироқ Бартон танаффус пайти нима деганини билмаймизу, лекин иккинчи бўлимда унинг шогирдлари рақиб дарвозасини яна беш бор ишғол қилишди. Ҳал қилувчи палла 76-85-дақиқаларга тўғри келиб, «Сканторп» учта тўп ўтказиб юборди.
Ҳал қилувчи голдан сўнг, ҳиссиётларни жиловлай олмаган мухлислар майдонга югуриб чиқишди. Ҳакам футболчиларни олиб чиқиб кетишга мажбур бўлди, Бартон ва клубнинг иорданиялик хўжайини Ваэль ал Кади эса фанатларни тартибни сақлашга чақиришди. «Илтимос, майдонни тарк этинг. Қолган 5 дақиқа ўйнаб қўйилмаса, натижа бекор қилиниши мумкин», - дея огоҳлантирди Бартон микрофон орқали.
«Бристоль» учун барчаси муваффақиятли якунланди. «Нортхэмптон» ўз ўйинида яна бир гол уриши кераклигини биларди, лекин қўшиб берилган дақиқаларда жамоа дарвозабони четлатилиб, ўрнини майдон футболчиси эгаллади. Финал ҳуштаги чалингач, рақобатчининг узоқ тўхталишлардан сўнг давом этаётган баҳси тугашини яна 17 дақиқа умид билан кутишга мажбур бўлди, лекин...
«Роверс» ва «Нортхэмптон» якунда бир хил очко (80тадан) ва тўплар фарқи (}22)га эга бўлишди, лекин Бартон жамоаси кўпроқ гол урганди (71га 60). Шу тариқа «Бристоль» учинчи ўрин ва йўлланмага эга бўлди, «Нортхэмптон» эса энди омадини «плей-офф»да синайди.
Манба: sports.ru,
Р.ИБРОҲИМОВ тайёрлади
Ниҳоят, Суперлига-2024 ҳам финишга етди. Якуний тур ўйинлари ғаройиботларга бой бўлди.
ЖЧ-1994да 6тадан гол урган Христо Стоичков ва Олег Саленко турнирнинг энг яхши тўпурари унвонини қўлга киритишганди.
Мана ниҳоят узоқ кутилган Суперлига-2024 нинг "эшик"лари ёпилди
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789