ЛЕГИОНЕРЛАРИМИЗ: Нисбатан сокин уик-энд
Италия. «Кальяри» «А» серия 34-турида Элдор Шомуродовнинг собиқ клуби - «Женоа» меҳмони бўлиб, ортга 0:3 ҳисоби билан қайтди.
Италиянинг амалдаги чемпиони - «Наполи» жорий мавсум сира ўзига ўхшамаяпти.
Ўзи Неаполь жамоасида нималар бўл-япти? Таркиби биноийдек жамоа янги бош мураббий Вальтер Маццари бошқарувидаги 10та ўйиндан 6тасида мағлубликни тан олди. Боз устига, охирги 4та учрашувнинг умумий ҳисоби чемпион учун шармандали ва кулгули кўриниш олди - 0:9. Ўтган мавсум дуч келган рақиб таъзирини берган «Наполи» ҳозир «А» серия турнир жадвалининг 9-қаторида. Жамоа камига Италия кубогида ҳам курашдан чиқди.
«Наполи» 7 январь куни «А» серия 19-туридан ўрин олган ўйинни Туринда «Торино»га қарши ўтказди ва ортда 0:3 ҳисобидаги мағлубият билан қайтди. Италия футболи тарихида амалдаги чемпионнинг биринчи даврани атиги 9-ўринда якунлаши анчадан буён кузатилган эмасди. Табиийки, ҳозирги салбий натижалар ўзгача фикрлаши ва иш тутиши билан ажралиб турадиган клуб президенти Аурелио ди Лаурентисни кескин чоралар кўришга ундамоқда. Италия матбуотидаги хабарларга қарасак, охирги мағлубиятдан сўнг «Наполи» ўзига хос карантинга олинди. Аниқроғи футболчилар маълум вақт клуб базасидан ташқарига чиқишмайди ва кучайтирилган режимда машғулот ўтказишади.
«Наполи» спорт директори Мауро Мелусо жамоа базада қолишини тан олди.
Хуллас, футболчилар ҳафтанинг катта қисмини ёпиқ эшиклар ортида ўтказишади. Тўғри, La Gazette dello Sport хабарига қараганда, «Наполи» раҳюбарияти футболчиларни база эмас, балки Неаполдаги Serapide меҳмонхонасида қолдиришга қарор қилган. Жамоа неча кунга «қамалгани» аниқ эмас. Тахмин қилинишича, футболчилар 14 январь кунига белгиланган «Салернитана» билан ўйингача қадар шу режимда ишлашади.
Италия. «Кальяри» «А» серия 34-турида Элдор Шомуродовнинг собиқ клуби - «Женоа» меҳмони бўлиб, ортга 0:3 ҳисоби билан қайтди.
«Реал» ҳаётида чуқур из қолдиган бразилиялик Каземиро El Chiringuito de Jugones нашрига берган интервьюсида илк марта нега «МЮ»га кетишни хоҳлагани хусусида ошкора гапирди.
Ҳа, футбол олами ҳозиргача бир жамоа таркибида шу қадар сермаҳсул тўп сураётган қанот ҳимоячиларини дуч келмаганди
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789