АПЛ. 38-тур: Фантастик олтин «камбэк»

АПЛ. 38-тур: Фантастик олтин «камбэк»

«Манчестер Сити» чемпион! Бу кутилган воқелик.

Лекин ҳаммаси ақлни шошириб қўядиган даражада амалга ошди. Стивен Жеррард «Астон Вилла» билан олтин медални «Ливерпул»га буриб юбориш учун бор имконларни ишга солди ва бунга жуда-жуда яқин келди ҳам. Аммо якунда қандайдир 5 дақиқа барчасини ўз ўрнига қўйди - «шаҳарликлар» қисқа вақтда 0:2ни 3:2га айлантириб, 8-марта чемпионликни расмийлаштиришди. Фантастик олтин «камбэк»! Шу тариқа «Вулверхэмтон»дан қийналиб-қийналиб 3 очко олган Юрген Клопп ва «Ливерпуль» мавсумни «квадрупл» (4та соврин) билан якунлашдан умид узди.

*** «Ливерпул»нинг япониялик вакили Такуми Минамино 17 май куни «Саутгемптон»га қарши учрашувда мавсум ҳисобидан рақиблар дарвозасига 11-марта аниқ зарба йўллаб, 11-голини нишонлади. Қойилмақом натижа! 

*** «МЮ» нинг голлар нисбати охирги 32 мавсум бадалига илк марта 0 кўринишини олди. «Қизил иблислар» аввалги чемпионатда бу борада +29 кўрсаткичи- (73-44)ни қайд этишганди. Умуман, жамоа барча турнирларда охирги 10та ўйиндан 6тасини бой берди.

*** МЮ» ўз тарихида 9-марта турнир жадвалида «Манчестер Сити»дан ортда қолди. Бу сафар 35 очколик фарқ билан. 

*** «Бернли» ўз майдонида «Ньюкасл»га ютқазиб, «Уотфорд» ва «Норвич» ортидан Чемпионшипга «қулади».

*** Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити» билан АПЛда 4-чемпионликни нишонлаб, бу борада Жозе Моуриньо ва Арсен Венгер (3тадан олтин медаль)дан ўзиб кетди. Испаниялик мураббийдан олдинда биргина афсонавий сэр Алекс Фергюсон бор - 13 карра чемпион! Гвардиоланинг мураббийлик фаолиятидаги жами совринлари сони эса 32тага етди.

*** Алиссон («Ливерпуль») ва Эдерсон («Манчестер Сити») «Олтин қўлқоп» совринини бўлишиб олишди. Бразилиялик ҳар икки дарвозабон 20тадан ўйинда гол қўйиб юбормади. 

*** «Олтин бутса» (энг яхши тўпурар) совринига ҳам икки футболчи эга чиқди - Муҳаммад Салоҳ («Ливерпуль») ва Сон Хюн Мин («Тоттенхэм»). Мисрлик футболчи шунингдек, АПЛнинг энг яхши ассистенти бўлди (13та самарали узатма).

*** «Манчестер Сити» охирги 5 мавсумда 4-марта Англия чемпиони бўлди.

18-ТУР ЎЙИНИ

19 май

АСТОН ВИЛЛА - БЕРНЛИ - 1:1 (0:1)

Бирмингем. 40468 томошабин.

Голлар: Буэндиа (48) - Барнс (45).

Четлатиш: Лоутон (90+1, Б.).

27-ТУР ЎЙИНИ

19 май

ЧЕЛСИ - ЛЕСТЕР - 1:1 (1:1)

Лондон. 31478 томошабин.

Голлар: Алонсо (34) - Мэддисон (6).

Челси: Менди, Рюдигер, Тьяго Сильва, Чалобо, Алонсо, Канте (Аспиликуэта, 72), Жоржиньо, Жеймс, Пулишич (Лофтус-Чик, 72), Зиеш, Лукаку (Хаверц, 78).

33-ТУР ЎЙИНИ

19 май

ЭВЕРТОН - КРИСТАЛ ПЭЛАС - 3:2 (0:2)

Ливерпуль. 32000 томошабин.

Голлар: Кин (54), Ришарлисон (76), Калверт-Льюин (85) - Матета (21), Айю (36).

38-тур. 22 май

БРАЙТОН - ВЕСТ ХЭМ - 3:1 (0:1) 

Брайтон. 31604 томошабин.

Голлар: Велтман (50), Гросс (80), Уэлбек (90+2) - Антонио (40). 

Брайтон: Санчес, Данк, Уэбстер, Велтман, Кукурелья, Марч (Лэмпти, 75), Гросс, Биссума (Мопе, 46), Мак Аллистер, Кайседо (Мвепу, 79), Уэлбек. 

Вест Хэм: Фабианьски, Цоуфал (Жонсон, 81), Доусон, Зума, Крессуэлл, Лансини (Ярмоленко, 81), Соучек, Райс, Форнальс (Нобл, 81), Антонио, Боуэн. 

БЕРНЛИ - НЬЮКАСЛ - 1:2 (0:1) 

Бернли. 25000 томошабин.

Голлар: Корне (69) - Уилсон (20-пен., 60). 

Ньюкасл: Дубравка, Триппьер, Берн, Ласселс, Таргетт, Бруно Гимараэс, Лонгстафф, Альмирон (Ритчи, 89), Сен-Максимен (Вуд, 72), Уилсон, Жоэлинтон (Мерфи, 11). 

ЧЕЛСИ - УОТФОРД - 2:1 (1:0) 

Лондон. 32089 томошабин.

Голлар: Хаверц (11), Баркли (90) - Гослинг (87). 

Челси: Менди, Жеймс, Аспиликуэта, Тьяго Сильва, Рюдигер (Баркли, 66), Кенеди (Сарр, 59), Сауль, Канте, Зиеш, Маунт (Чилуэлл, 89), Хаверц. 

КРИСТАЛ ПЭЛАС - МЮ - 1:0 (1:0) 

Лондон. 20000 томошабин.

Гол: Заа (37). 

МЮ: де Хеа, Диогу Далот (Гарначо, 79), Магуайр, Линделёф, Теллес, Фред (Шортайр, 75), Бруну Фернандеш, Мактомини, Межбри (Мата, 62), Кавани, Эланга. 

ЛИВЕРПУЛЬ - ВУЛВЕРХЭМПТОН - 3:1 (1:1) 

Ливерпуль. 50000 томошабин.

Голлар: Мане (24), Салоҳ (84), Робертсон (89) - Нету (3). 

Ливерпуль: Алиссон, Александр-Арнольд, Матип, Конате, Робертсон, Хендерсон, Тьяго Алькантара (Милнер, 46), Кейта (Фирмино, 70), Мане, Диогу Жота (Салоҳ, 58), Диас. 

ЛЕСТЕР - САУТГЕМПТОН - 4:1 (0:0) 

Лестер. 32003 томошабин.

Голлар: Мэддисон (49), Варди (74), Перес (81, 90+6) - Уорд-Проуз (79-пен.).

МАНЧЕСТЕР СИТИ - АСТОН ВИЛЛА - 3:2 (0:1) 

Манчестер. 53395 томошабин.

Голлар: Гюндоган (76, 81), Родри (78) - Кэш (37), Коутиньо (69).

Манчестер Сити: Эдерсон, Стоунз, Фернандиньо (Зинчен-ко, 46), Ляпорт, Жоау Канселу, де Брюйне, Бернарду Сильва (Гюндоган, 68), Родри, Фоден, Маҳрез (Стерлинг, 56), Габриэль Жезус. 

Астон Вилла: Ольсен, Чемберс, Мингз, Динь, Коутиньо (Накамба, 72), Макгинн, Буэндиа (Янг, 88), Дуглас Луис, Рэмзи (Ингз, 83), Кэш, Уоткинс. 

НОРВИЧ - ТОТТЕНХЭМ - 0:5 (0:2) 

Нориж. 27022 томошабин.

Голлар: Кулушевски (16, 64), Кейн (32), Сон Хюн Мин (70, 75). 

Тоттенхэм: Льорис, Эмерсон (Бергвейн, 73), Дайер, Дэвис, Санчес, Сессеньон, Сон Хюн Мин, Хейбьерг, Бентанкур (Уинкс, 73), Кулушевски (Лукас Моура, 68), Кейн. 

АРСЕНАЛ - ЭВЕРТОН - 5:1 (2:1) 

Лондон. 60201 томошабин.

Голлар: Мартинелли (27-пен.), Нкетиа (31), Соареш (56), Габриэль (59), Эдегор (82) - ван де Бек (45+3). 

Арсенал: Рэмсдейл, Соареш, Холдинг, Габриэль, Нуну Тавареш, Жака (Локонга, 63), ал Нени, Эдегор, Нкетиа (Лаказетт, 67), Мартинелли, Сака (Пепе, 78). 

БРЕНТФОРД - ЛИДС - 1:2 (0:0) 

Брентфорд. 22000 томошабин.

Голлар: Канос (78) - Рафинья (56-пен.), Харрисон (90+4). 

Лидс: Мелье, Кох, Купер, Льоренте, Фирпо, Харрисон, Филлипс, Рафинья, Родриго, Гелхардт (Стрейк, 71), Гринвуд (Клих, 85). 

Четлатиш: Канос (80, Б.).

 

1 .     Манчестер Сити        38      29          6            3            99-26     93

2 .     Ливерпуль                  38      28          8            2            94-26     92

3 .     Челси                           38      21          11          6            76-33     74

4 .     Тоттенхэм                   38      22          5            11          69-40     71

5 .     Арсенал                      38      22          3            13          61-48     69

6 .     МЮ                             38      16          10          12          57-57     58

7 .     Вест Хэм                     38      16          8            14          60-51     56

8 .     Лестер                         38      14          10          14          62-59     52

9 .     Брайтон                       38      12          15          11          42-44     51

10 Вулверхэмптон         38      15          6            17          38-43     51

11 Ньюкасл                     38      13          10          15          44-62     49

12 Кристал Пэлас          38      11          15          12          50-46     48

13 Брентфорд                  38      13          7            18          48-56     46

14 Астон Вилла              38      13          6            19          52-54     45

15 Саутгемптон              38      9            13          16          43-67     40

16 Эвертон                     38      11          6            21          43-66     39

17 Лидс                           38      9            11          18          42-79     38

18 Бернли                       38      7            14          17          34-53     35

19 Уотфорд                     38      6            5            27          34-77     23

20. Норвич                       38      5            7            26          23-84     22

 

Тўпурарлар:

Салоҳ  (Ливерпуль) - 23та

Сон Хюн Мин  (Тоттенхэм) - 23та

Роналду  (МЮ) - 18та...

 

Англия чемпионатининг барча ғолиблари:

МЮ - 20 м арта

Ливерпуль - 19 марта

Арсенал - 13 марта

Эвертон - 9 марта

Манчестер Сити - 8 марта

Астон Вилла - 7 марта

Сандерленд - 6 марта

Челси - 6 марта

Ньюкасл - 4 марта

Шеффилд Уэнсдей - 4 марта

Вулверхэмптон - 3 марта

Лидс - 3 марта

Хаддерсфилд - 3 марта

Блэкберн - 3 марта

Престон Норт Энд - 2 марта

Тоттенхэм - 2 марта

Дерби Каунти - 2 марта

Бернли - 2 марта

Портсмут - 2 марта

Шеффилд Юнайтед - 1 марта

Вест Бромвич - 1 марта

Ипсвич Таун - 1 марта

Ноттингем Форест - 1 марта

Лестер - 1 марта

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.