«Арсенал»га кераксизлар аниқ...

«Арсенал»га кераксизлар аниқ...

Ёзги трансферлар ойнаси ёпилиш арафасида «Арсенал» яна 6 нафар футболчига чиқиш эшикларини кўрсатди.

Лондон клуби ёзда таркибни кучайтириш учун катта харажат қилди. Шу боис, раҳбарият ғазнага кирим қилиш учун асосий таркибга кира олмаётган ва мураббийлар штабига керак бўлмай қолган ўйинчилардан бир гуруҳини сотиб юборишга киришди. Football.London нашрининг ёзишича, «канонирлар» Флоран Балогунни «Монако»га пуллади. Унинг ортидан Роб Холдинг, Нуну Тавареш, Альберт Самба Локонг, Николья Пепе ҳамда Седрик Соареш ҳам кетиши керак. Мутахассисларнинг таъкидлашича, клуб спорт директори бу футболчиларга 1 сентябрга қадар янги иш жойи топиб бериши талаб этилади.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.