«Арсенал»ни етти нафар футболчи тарк этади

«Арсенал»ни етти нафар футболчи тарк этади

The Sun хабарига кўра, «Арсенал» ёзда трансфер бозорида қўшимча маблағ олиш учун яна етти нафар футболчисини сотмоқчи.

Манба берган хабарга кўра, «тўпчилар» таклифларни кўриб чиқадиган футболчилар рўйхатида ҳужумчи Николас Пепе ва дарвозабон Бернд Лено бор. Олдинроқ «Фулхэм» 30 ёшли дарвозабонни ўз сафига қўшиб олишга яқин экани хабар қилинганди. Ўтган мавсумда Лено барча мусобақаларда 8та ўйинда майдонга тушиб, 11та гол ўтказиб юборган. Уч марта гол ўтказиб юбормасдан майдонни тарк этишга муваффақ бўлди. Дарвозабоннинг клуб билан шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар тузилган. Пепе «Арсенал»га 2019 йилнинг августида рекорд даражадаги 79 миллион евро эвазига ўтган эди. 2021/22 йилги мавсумда 27 ёшли форвард барча турнирларда 23та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол урди ва 6та голли узатмани амалга оширди. Унинг шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.