АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
U-20 тоифасидаги Осиё кубоги-2023да Равшан Ҳайдаров бошқарувида чемпионликка эришган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси сафида «Навбаҳор»дан ҳам вакил бор - 19 ёшли истиқболи баланд ҳужумчи Асадбек Жўрабоев.
У барчамизга олам-олам қувонч улашган қитъа чемпионати доирасидаги 4та ўйинда майдонга тушиб, жами 137 дақиқа тўп тепди. Жумладан, Ироқ термасига қарши кечган финал баҳсида бошланғич таркибдан жой олди ва 60 дақиқа тиним билмади. «Навбаҳор» матбуот хизмати U-20 терма жамоасининг ЖЧ-2013 тайёргарлигига қаратилган йиғини олдидан Асадбек Жўрабоевни суҳбатга тортиб, Осиё кубоги таассуротларини яна бир бора эсга солди.
- Аcадбек, аввало, «Навбаҳор» клуби номидан Осиё чемпионатидаги зафар билан табриклаймиз. Мусобақа кучли таассурот қолдиргани тайин. Бу борада аввало, қайси ҳолатни тилга оласиз?
- Сўз бошлашдан олдин ҳамюртларимизни муқаддас Рамазон ойи билан табриклайман. Тутаётган рўзаларимиз, барча эзгу амалларимизни Ўзи мақбул айласин. U-20 Осиё чемпионати таассуротларига келсак, улар чиндан ҳам, кўп. Дейлик, ўйинларимизда трибуналарда ҳукм сурган атмосфера, финалдан кейинги тақдирлаш маросими мияга муҳрланди. Умуман, мусобақа аъло даражада ташкиллаштирилди. Энг муҳими, олдимизга қўйилган вазифаларни шараф билан уддаладик. Мана, энди жаҳон чемпионатига тайёргарлик жараёнини бошлаб юбордик. Албатта, бўлажак мундиалда ҳам юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишга бел боғлаганмиз.
- Футболимиз тарихида Ўзбекистон Президенти илк марта халқаро ўйинни бевосита стадионда томоша қилди, тақдирлаш маросимида қатнашиб, сизларга олтин медаллар топширди ва якунда чемпионлик кубогини терма жамоа футболчилари билан бирга баланд кўтарди. Юртбошимизнинг финални стадионда томоша қилгани йигитларга қўшимча мотивация бергани аниқ. Умуман, чемпионликни мамлакат раҳбари билан бирга нишонлаш ўзгача ҳис-туйғулар уйғотгандир...
- Албатта, Юртбошимизнинг финал баҳсига ташриф буюргани бизга ўзгача куч-қувват, мотивация бағишлади. Ўзи ҳар бир ўйинда имкониятларни қўлдан келганича тўлиқ ишга солишга ҳаракат қилдик, финалда эса табиийки, боримизни бердик. Ўзига шукр, якунда ғалаба қозониб, Президент ишончини оқладик. Аслида финални ўз фойдамизга ҳал қилмасак ҳам бўлмасди. Ахир муҳтарам Президентимиздан тортиб, бутун Ўзбекистон биздан чемпионлик кутганди. Яхшики, халқимиз ишончини оқлаш бахтига муяссар бўлдик.
- Осиё кубогининг юртимизда ўтказилгани, мухлисларимиз барча ўйинларда стадион трибуналарида қайноқ муҳитни юзага келтиришгани муваффақиятда нечоғли катта роль ўйнади?
- Мислсиз. Фурсатдан фойдаланиб, терма жамоамизни бевосита стадион ёки телевизор қаршисида қўллаб-қувватлаб, бизга қўшимча куч, руҳий мадад бағишлаган мухлисларга йигитлар номидан катта миннатдорчилик билдираман. Албатта, чемпионликда уларнинг муносиб ҳиссалари бор, айниқса, трибуналарда чиройли манзарани юзага келтирганларники катта.
- Жамоамизнинг турнир доирасидаги бирор ўйини осон кечмади. Терма жамоа вакили сифатида айтингчи, қайси бири сизларга кўпроқ мушкулот туғдирди?
- Назаримда, мусобақага келган аксарият жамоалар савия борасида бир-бирига яқин эди ва шунинг учун ўйинлар мураккаб тус олди. Энг қийиними? Менимча, Австралия термасига қарши кечган учрашув ҳар томонлама оғир бўлди. Бинобарин, бунда ўртага ЖЧ йўлланмаси қўйилгани ҳам тарангликни янада кучайтирди.
- Ҳал қилувчи учрашув бош ҳаками финал ҳуштагини чалганидан кейин кўнглингиздан аввало нималар ўтди?
- Ҳозир қандай ҳолатга тушганимни ҳам, вужудимни нималар чулғаб олганини ҳам тўлиқ тавсифлаб беролмайман. Барчасини тушуниш учун ўша жараён ичига тушиб кўриш керак. Айтишади-ку - минг марта эшитгандан кўра, бир бора кўрган афзал... Шуни алоҳида таъкидлашим жоиз, энди ЖЧда кучли эътиборга муносиб жавоб қайтаришимиз шарт. Мана, Президентимиз Фармони билан U-20 термаси аъзоларига Gentra автомобиллари берилди. Ҳар бир фарзанд ота-онасига хурсандчилик улашишни хоҳлайди, албатта. Ўзи кун келиб, отамга айнан автоулов олиб бериш орзум бор эди. Аллоҳга шукр, ният холис экан, амалга ошди. Gentra - отамга совға!
- Бош мураббий Равшан Ҳайдаров сизларни ўйинларга қандай руҳлантирди?
- U-20 жамоаси мураббийлар штабида фаолият юритаётган барча мутахассисларда катта тажриба бор. Дейлик, Равшан Акмалович бунга қадар Ўзбекистон U-23 терма жамоаси билан ҳам Осиё чемпиони бўлганди. 2та ёш тоифасида қитъа кубогини ютиш нимадандир далолат, албатта. Равшан Акмалович - ҳақиқий психолог. Ўйинлардан олдин рақиблар биздан ортиқ эмасликлари, ҳар қандай жамоани енгиш мумкинлигини уқтириб, йигитларга талаб даражасида далда беради.
- Энди ёшлар ўртасидаги жаҳон биринчилигига Осиё чемпиони мақомида борасизлар. Хўш, шахсан сиз мундиалдан нималар кутяпсиз?
- Ҳозирча олдимизга қўйилган 1та вазифани бажардик. Мундиалга қитъа чемпиони сифатида йўл олиш ҳам ўзига хос маъулиятдир. Яъни ЖЧда нафақат мамлакатимиз, балки бутун Осиё номидан иштирок этамиз. Нималар кутяпман? Албатта, имкон қадар узоқроққа боришни истаймиз, совриндорлар қаторига кирсак, нур устига аъло нур.
- Энди терма жамоа мавзусидан Суперлигага кўчсак. Ортда қолган 3та тур баҳслари қандай таассуротлар уйғотди?
- Дастлабки таассуротлар ижобий. Амалдаги чемпион «Пахтакор»нинг қаторасига 2та ўйинда мағлубиятга учраши, «Насаф»нинг чемпионатни омадсиз бошлаши, «Нефтчи» ва «Бунёдкор»нинг 100 фоизлик натижаси... Қисқаси, кутилмаган натижалар етарли. Ўйлайманки, бу ҳали бошланиши, холос. «Навбаҳор» стартига тўхталсам, жамоамиз дастлабки 2та ўйинни йирик ҳисобда ўз фойдасига ҳал қилди. «Пахтакор»га қарши кечган 3-тур ўйинида эса озгина омад етишмади. Нима бўлишидан қатъий назар, «Навбаҳор» жорий мавсум охиригача чемпионлик учун курашади. Менимча, жамоамиз етарли салоҳиятга эга. Табиийки, «Навбаҳор»нинг муваффақиятларига ўзим ҳам муносиб ҳисса қўшиш ниятидаман.
- Мухлисларга айтар сўзингиз...
- Уларга аввало, сиҳат-саломатлик, оилавий бахт тилайман. Терма жамоаларимиз ва «Навбаҳор»ни қўллаб-қувватлашдан асло чарчашмасин...
Манба: «Навбаҳор» матбуот хизмати
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Жорий мавсум арафасида 55 миллион евро эвазига «Аталанта»дан харид қилинган Тён Копмейнерс 6 октябрь куни ўтказилган «Юве»нинг «А» Серия 7-тур доирасидаги «Кальяри»га қарши уй учрашуви (1:1)да жароҳат олганди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789