Асенсио бир қарорга келди

Асенсио бир қарорга келди

Марко Асенсио мавсум охирида «Реал»ни тарк этади.

Relevo хабарига кўра, 27 ёшли ҳужумкор яримҳимоячи мадридликлар билан 30 июнга қадар амал қиладиган шартномасини узайтирмасликка қарор қилди. Асенсионинг агенти Жорже Мендеш декабрь ойидан бери «қаймоқранглилар» билан янги битим борасида музокаралар олиб бораётганди, бироқ якунда клубнинг таклифи рад этилди. «Реал» Марконинг маошини бироз кўтаришга тайёр эди, аммо мальоркалик футболчи жамоада муҳим роль берилмаётгани учун кетишни хоҳлади. Асенсио Ла Лигада ўйнамайдиган жамоа билан шартнома имзоламочи. Асосий даъвогар - ярим ҳимоячини қишда ҳам сотиб олмоқчи бўлган «ПСЖ». Музокаралар давом этмоқда. Ярим ҳимоячи 2015 йилдан бери «Реал»да ўйнаб келади. Бу вақт ичида у клуб билан 16та соврин, жумладан 3 бор Чемпионлар Лигаси ва 3 марта Ла Лигани ютди. Испаниялик футболчи бу мавсумда Ла Лиганинг 30та ўйинида 9та гол урди ва 6та голли узатмани амалга оширди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.