Азарга харидорлар чиқмоқда

Азарга харидорлар чиқмоқда

«Реал»дан кетганидан кейин ўзига янги жамоа топа олмаган Эден Азар профессионал фаолиятини якунлаши мумкинлиги хабар қилинган эди.

Трансфер бозори қизғин паллага кирган бир пайтда Азарга харидор чиқа бошлади. Маълумотларга қараганда, МЛС вакилларидан «Ванкувер», Бразилиядан «Ботафаго» бельгиялик футболчига жиддий қизиқмоқда. Шунингдек, Эденга Саудия Арабистонидан ҳам вариантлар чиқаётгани айтилмоқда. Азар профессионал футболчилик фаолиятини «Лилл»да бошлаган. Юлдузли даври «Челси»да ўйнаган йилларга тўғри келди. 2019 йили «Реал»га кўчиб ўтганидан кейин испан футболига мослаша олмади. 4 йил давомида Азар мадридликлар сафида 76та учрашувда майдонга тушиб, 7та гол ва 2та голли пас муаллифи бўлди холос. Ўтган мавсумда атиги 10та баҳсда қатнашди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.