Барнс 3 ойга сафдан чиқди

Барнс 3 ойга сафдан чиқди

«Ньюкасл» клуби футболчиси Харви Барнс узоқ муддатга сафдан чиқди.

25 ёшли вингер «Шеффилд»га қарши ўйиннинг 12-дақиқасида жароҳат сабаб майдонни тарк этганди. Унинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди. «Ҳозирги хулосаларга кўра, Барнс уч ойга сафдан чиқди. Операция шарт эмас. Бу албатта яхши хабар. Бу Харви учун зарба. У эндигина формага тушиб олганди. Олдинда кўп ўйинлар бор. Исталган ўйинчининг жароҳати биз учун жуда катта йўқотиш бўлади», - дейди «Ньюкасл» бош мураббийи Эдди Хау. Маълумот учун, Харви Барнс ушбу мавсум бошида «Лестер»дан 38 млн. евро эвазига сотиб олинганди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.