«Барса» Депай учун Карраскони сўрамоқда

«Барса» Депай учун Карраскони сўрамоқда

«Атлетико Мадрид» вингери Янник Карраскога «Барселона» қизиқиш билдирмоқда.

Аввалроқ, «матрасчилар» Мемфис Депайнинг трансфери эвазига каталонияликларга Тома Лемарни таклиф қилгани, аммо бу вариант иккинчисига мос келмагани ҳақида хабар берилганди. Sport хабарига кўра, «Барселона» бу алмашинувга тайёр, аммо Депай ўрнига бошқа ўйинчи - Мадрид клубидаги келажаги сўроқ остида турган Янник Карраскони олишни истайди. 29 ёшли бельгиялик футболчининг «Атлетико» билан шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. У жорий мавсум Диего Симеоне жамоаси сафида 23 ўйинда майдонга тушиб, 4та гол урди ва 2та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt Карраскони 30 миллион еврога баҳоламоқда.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.