Бензема «Ал-Иттиҳод»га ўтди

Бензема «Ал-Иттиҳод»га ўтди

Якшанба куни «Реал» билан хайрлашган Карим Бензема фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттирадиган бўлди.

Инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, франциялик 35 ёшли ҳужумчи «Ал-Иттиҳод» клуби аъзосига айланган. Бензема 5 июнь куни трансфер амалга ошиши учун муҳим ҳужжатларга имзо чеккан. Жидда шаҳри жамоаси ва Карим ўртасида 2 йиллик шартнома имзоланмоқда. Бензема 14 йиллик фаолиятидан кейин Мадрид клубини тарк этмоқда. У 6 июнь куни Флорентино Перес иштирокидаги хайрлашув маросимида «Реал» мухлислари билан хайрлашади. Аввалроқ, Бенземанинг Саудия Арабистони клубидаги йиллик маоши 100 миллион еврони ташкил қилиши ҳақида хабар қилинганди. «Ал-Иттиҳод» Саудия чемпионати жорий мавсумида «Ал-Наср»ни ортда қолдириб, чемпионликка эришганди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.