Салим Мустафоев: "Бизга етишмаган ягона жиҳат - барқарорлик"
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Суперлига 6-тур баҳслари доирасида Фарғонада бўлиб ўтган “Нефтчи”- “Турон” учрашувида томонлар 1-1 ҳисобидаги дурангга имзо чекишганидан яхши хабардорсиз
Биз мазкур беллашув якунлангач учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилган асли наманганлик бўлган 25 ёшли “Турон” ярим ҳимояичиси Билолхўжа Тошмирзаевнинг фикрларига қулоқ тутдик.
- Бугун жамоангиз Суперлига пешқадамига қарши муносиб ўйин ўтказа олди. Жамоангиз қайд этган натижадан мамнун бўлсангиз керак?
Албатта. Бугунги учрашув шиддатли ўтиши олдиндан малум эди. “Нефтчи” Суперлигада пешқадамлик қилмоқда, биз эса мувафаққиятсиз ўйинларга бархам беришимиз керак эди. Мавсумни омадсиз бошлаганимиз боис ҳозирда жамоани элитада олиб қолиш учун ҳаракат қиляпмиз. Ўйин агрессив кечиши кутилаётганди ва амалда ҳам шундай бўлди. Бугунги рақибимиз Ўзбекистоннинг кўзга кўринган футболчиларини ўзида жамлаган ҳамда яхши шаклланган жамоа эди. Бизга бу ўйинда мухлислар далдаси нихоятда муҳим эди. Шукрки, уларнинг қўллаб-қувватлаши натижасида ижобий натижага эришдик.
- Гарчи, натижалар кўнгилдагидек кечмаётган бўлсада жамоа ўйин борасида ёмон таассурот қолдирмаётган эди. Бош мураббий Бахтиёр Ашурматовнинг истеъфоси борасида қандай фикрдасиз?
Бахтиёр Ашурматов жамоага яхши ижрочиларни олиб келиш асносида курашувчан жамоани шакллантираётган эди. Ортда қолган учрашувларда бизга шунчаки омад етишмади. Боз устига мавсум стартида “Бухоро” га ютқазиб қўйишимиз натижасида жамоада рухий тушкунлик рўй берди. Ўйлашимча, ғалаба қозона олмаётганимиз сабабли рахбарият бош мураббийни ўзгартиришга қарор қилди.
- Жамоани ҳозирда Суперлигада олиб қолишга ҳаракат қиляпмиз дедингиз. Аслида мавсум аввалидаги вазифа қандай эди?
Очиғини айтсам, рахбарият юқори мақсадлар йўлида кенг кўламли ислохотларни амалга оширмоқда. Насиб қилса бу йилги мавсумни яхши ўринларда якунлаб олсак келгуси йилдан чемпионлик учун курашувчи жамоа шакллантирилиши кўзда тутилган.
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Агар АПЛнинг 11-турдан кейинги турнир жадвалига разм солсангиз, нигоҳингиз 3-поғонада тўхташи аниқ.
Рафинья - «Барселона» қаҳрамони. У ўзининг хет-трики билан «Бавария»ни пачоқлаб ташлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789