Бисума вақтинча четлатилди

Бисума вақтинча четлатилди

«Тоттенхэм» ярим ҳимоячиси Ив Бисума АПЛнинг янги мавсумидаги илк учрашувида жамоасига ёрдам бермайди.

The Athletic нашри хабарига кўра, футболчи вақтинчалик дисквалификация қилинди. Ҳаммаси Биссума ҳаво шаридан маст қилувчи газдан нафас олаётгани акс этган видеони эълон қилганидан бошланди. Шундан сўнг 27 ёшли футболчи узр сўради, аммо бу етарли бўлмагандек туюлди. Бунинг сабаби, Буюк Британияда бунадай газ ёки NOS C синфидаги дори сифатида таснифланади ва 2023 йилдан бошлаб ундан кўнгилочар мақсадларда фойдаланиш жиноий ҳуқуқбузарлик бўлиб, максимал 2 йиллик қамоқ жазосини ўз ичига олади. «Тоттенхэм» тергов олиб бормоқда ва Ив Биссума 19 август куни АПЛ доирасида «Лестер»га қарши ўйинни ўтказиб юборади.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.