Бразилияни вақтинча Менезес бошқаради

Бразилияни вақтинча Менезес бошқаради

Бразилия футбол конфедерацияси мамлакат миллий жамоасининг янги бош мураббийи номини эълон қилди.

БФК расмий сайти хабарига кўра, Рамон Менезес Бразилия миллий жамоасида бош мураббий вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Ушбу мутахассис ҳозиргача Бразилия ёшлар жамоаси U20 бош мураббийи сифатида ишлаб келаётган эди. Менезес қўл остида Бразилия U20 жамоаси жаҳон чемпионига айланган эди. Бразилия миллий жамоаси янги бош мураббий қўл остида дастлабки учрашувни 25 март куни Марокашга қарши ўтказади. Ўртоқлик ўйини Марокаш пойтахтида ўтади. Эслатиб ўтамиз, Бразилия миллий жамоаси ЖЧ-2022дан кейин Тите билан хайрлашган эди. Аввалроқ, мамлакат футбол конфедерацияси Карло Анчелоттига таклиф билан чиққани ҳақида хабарлар тарқалган, италиялик бош мураббий эса буни рад этганди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.