«Реал» ҳаракатни бошлади, лекин...

«Реал» ҳаракатни бошлади, лекин...

«Наполи» раҳбарияти билан келиша олмай қолган Виктор Осимхен тез орада «А» серияни тарк этиши кутилмоқда.

Нигериялик юлдуз агентидан ўзига тезроқ бошқа жамоа топишни сўраган. Футболчи атрофидаги вазиятдан гранд клублар фойдаланиб қолмоқчи. Хусусан, «Реал» ҳам супертўпурарни ўзига оғдиришга киришди. Аслида «қироллик клуби» мутасаддилари агар жамоага Килиан Мбаппени олиб келишнинг имкони бўлмаса, Виктор Осимхен вариантини ҳам ўйлаб қўйган эди. «Реал» қимматбаҳо трансферни бирдан амалга ошириш қийинлигини инобатга олиб, январь ойида Викторни кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олиш вариантини таклиф қилмоқчи. Бироқ бу вазиятдан «Челси» ҳам фойдаланиб қолмоқчи. Ёзги трансферлар вақтида энг кўп - 440 миллион евро сарфлаган «аристократлар» яна 170 миллион евродан воз кечишга тайёр. Англия суперклуби бу трансферни январь ойидаёқ ҳал қилмоқчи. Бу вазиятда кўп нарса Осимхен ва «Наполи» ўртасидаги воқеалар қандай ривожланишига боғлиқ бўлади.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.