ОЧЛ финали жавоб ўйинини ҳам Ильгиз Танташев бошқаради
Илгиз Танташев бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси ОЧЛ ҳал қилувчи финал баҳсини бошқарадиган бўлди.
Криштиану Роналду ҳамхонаси Жоржина Родригес хонимга туғилган куни муносабати билан яна бир қимматбаҳо совға улашди.
Аниқроғи, яқинда 30 ёшини қарши олган Жоржинанинг совғалар коллекциясига баҳоси 100 минг доллар турадиган қўл соати қўшилди.
Криштиану Роналдунинг жуфти 27 январь куни 30 ёшга тўлди. 2016 йилдан буён «Ал-Наср» клуби ва Португалия миллий жамоаси ҳужумчиси билан бирга яшаётган жаҳоннинг энг машҳур инфлюенсерларидан бири ушбу сана муносабати билан қандай совға олганини ижтимоий тармоқларда кўрсатди. Маълум бўлишича, Криш бу сафар маҳбубасига олмос билан қопланган қўл соатини тақдим этган. Тақинчоқда G аббревиатураси бор. «Раҳмат севгилим», - деб ёзди Жоржина қимматбаҳо совға сурати устига. Маълум бўлишича, Jacob and Co брендига мансуб ушбу соат баҳоси - 100 минг доллар.
Маълумот учун, жаҳон футболининг олд жуфтликларидан бири 2016 йили никоҳдан ўтганди. Ҳозирда Роналду ва Родригес 5 нафар фарзандни тарбиялашмоқда: кичик Криштиану, Ева Мария, Матео, Алан Мартин ва Белла Эсмеральда. Родригес - ер юзидаги энг машҳур инфлюенсерлар қаторида. Жумладан, хоним «Инстаграм» тармоғининг ўзида 56,4 миллион обуначига эга.
Илгиз Танташев бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси ОЧЛ ҳал қилувчи финал баҳсини бошқарадиган бўлди.
Пайшанба оқшомида Европа Конференциялар Лигасида ярим финалнинг дастлабки баҳслари ўтказилди
Олдин хабар берганимиздек, кеча Европа Лигасида ярим финалнинг биринчи ўйинлари бўлиб ўтди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789