Салим Мустафоев: "Бизга етишмаган ягона жиҳат - барқарорлик"
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Криштиану Роналдунинг ОЧЛ доирасидаги Эронга сафари мамлакатда кутилганидан ҳам кучлироқ ажиотаж келтириб чиқарди.
«Ал-Наср» клуби «Персеполис»га қарши ўйиндан бир кун олдин Теҳронга етиб келди. Аэропортга мислсиз даражада кўп мухлис йиғилди. Албатта, Криштиану Роналду билан кўришиш ниятида.
Аввалига «Персеполис» номидан португалиялик юлдузга Эрон гиламини совға сифатида беришди. Ушбу гилам қўл меҳнати самараси бўлиб, бутун дунёда машҳур. Чиройли ижод наманаси! «Ал-Наср» делегацияси жойлашган автобус ҳам оломон ичида қолди ва белгиланган меҳмонхонага зўрға етиб олди. Отель атрофида ҳам шу ҳолат: бино атрофида тўпланган мухлислар Криштиануни тинмай олқишлашди: «Роналду, Роналду!» Одамлар Кришни кўриш учун ҳаттоки анча қия тепаликлар устига ҳам чиқиб олишди.
«Перспеполис» президенти Ризо Дарвиш эса Криштиануга (умуман, рақибнинг барча футболчиларига) чекловсиз интернет пакетини ўз ичига олган сим-карта бериш ташаббуси билан чиқди. Ваҳоланки, Эронда интернетдан фойдаланишда жиддий чекловлар бор. Дейлик, энг йирик мессенжер ва 10 минглаб сайтлар «қулфланган». Хусусан, «Инстаграм» тармоғи ҳам.
Криштиану Роналдунинг ўзи ҳам катта қалб соҳиби эканлигини амалда кўрсатиб, қўшимча очколар ишлади. Яъни эронлик ёш мухлисни ўз хонасига таклиф этди. Гап шундаки, Криш билан кўришишни истаган болакай меҳмонхона олдида қўриқчилар томонидан тўхтатиб қўйилганди. Бундан хабар топган португалиялик уни ўз хонасида қабул қилди. Табиийки, болакай энди мегаюлдуз билан учрашувни бир умр унутмайди.
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Агар АПЛнинг 11-турдан кейинги турнир жадвалига разм солсангиз, нигоҳингиз 3-поғонада тўхташи аниқ.
Рафинья - «Барселона» қаҳрамони. У ўзининг хет-трики билан «Бавария»ни пачоқлаб ташлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789