Хосе Венансио Лопес шогирдлари Ветнамга қарши ўйинда 34-дақиқагача ҳисобда ортда қолган бўлса-да, сўнгги 6 дақиқада Ўзбекистон Элбек Тўлқинов ва ўйиннинг сўнгги сонияларида Суннатилла Жўраевнинг голлари эвазига камбэк кўрсатди – 2:1. Шу тариқа, Ўзбекистон кетма-кет 4-марта Осиё кубогида 1/2 финалга йўлланма олди ва финал йўлланмаси учун курашда 26 апрел куни Эронга қарши майдонга тушади. Қайд этиш жоиз, вакилларимиз ЖЧ-2024 мезбони экани сабабли Ўзбекистоннинг яримфиналга йўл олиши ортидан чоракфинал баҳсларида мағлуб бўлган Қирғизистон, Афғонистон, Ироқ ва Ветнам Осиё қитъаси учун ЖЧ-2024га ажратилган 5-йўлланмани қўлга киритиш учун плей-офф ўйинларида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. Аввалроқ, Тожикистон, Эрон, Таиланд яримфиналга йўлланма олиб, ЖЧ-2024да иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритганди. Эслатиб ўтамиз, Тошкентдаги ЖЧ жорий илнинг 14 сентябрдан 6 октябрга қадар бўлиб ўтади.
Жорий мавсум арафасида 55 миллион евро эвазига «Аталанта»дан
харид қилинган Тён Копмейнерс 6 октябрь куни ўтказилган «Юве»нинг
«А» Серия 7-тур доирасидаги «Кальяри»га қарши уй учрашуви (1:1)да жароҳат олганди.