«Челси» Палмер учун 240 «лимон» сўраяпти

«Челси» Палмер учун 240 «лимон» сўраяпти

«Челси» 2023 йилнинг ёзги трансферлар ойнаси вақтида «Манчестер Сити»га керак бўлмай қолган Коул Палмерни 47 миллион евро эвазига трансфер қилганди.

Иқтидорли ҳужумкор футболчининг ўйини очилиб кетди. Айни пайтда Палмер «аристократлар»нинг энг самарали футболчиси ҳисобланади. 21 ёшли иқтидор эгаси мунтазам гол урмоқда ва жамоадошларига голли паслар узатяпти. Манчестерликлар Палмерни қўйб юбориб хато қилганини тушуниб етди. Уни ортга қайтариб, ёзда клубни тарк этиши кутилаётган Кевин де Брюйненинг ўрнини Палмерга топширишмоқчи. Лондон суперклуби бу ўйинчини осонликча қўйиб юбормайди. «Челси» манчестерликларнинг тарбияланувчисини қайтариш учун улардан 240 миллион евро талаб қилаётгани айтилмоқда. Агар «Сити» бу суммага кўнса, Коул Палмер энг қиммат трансфер соҳибига айланади. Ҳозирча бу кўрсаткич Неймарга тегишли бўлиб, «ПСЖ» 2017 йилда бразилиялик ҳужумчи трансфери учун «Барселона»га 222 миллион евро тўлаган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.