Аморимнинг дастлабки трансфер мақсади аниқ
«Манчестер Юнайтед» қишда марказий ярим ҳимоячи билан шартнома имзоламоқчи.
Бир қарашда. «Насаф» Тошкентдаги ғалабадан сўнг олтин маррага бир оёғини босгандек туюлганди. Йўқ, бундай эмас экан.
Рўзиқул Бердиев жамоаси Қаршида мажолсизланган «Сўғдиёна»ни енголмади, натижада яна «Навбаҳор»нинг қайноқ нафасини сеза бошлади. Самвел Бабаян ва наманганликлар яна «Сурхон»дан бениҳоя миннатдор. Ахир термизликлар Олмалиқда «Пахтакор»ни қимматли 2 очкодан маҳрум қилишди ва «Динамо»ни Про лига сари яқинлаштирган «Навбаҳор» шунинг эвазига турнир жадвалида 2-ўринга кўтарилди. Хуллас, тур самараси - «Сурхон» ва «Сўғдиёна» ўз сўзи билан бироз тутуни чиққан чемпионлик пойгасига мой қуйди. Ана энди алангани кўринг!
*** «Локомотив» Суперлигада 7та ўйиндан буён ғалаба нималигини билмаяпти - 3та дуранг ва 4та мағлубият. «Темирйўлчилар» охирги 3та марта 14-турда «Қизилқум»дан 3 очко олишганди.
*** «Қўқон-1912»нинг Суперлигадаги ғалабасиз серияси 13та ўйинга етди. Қўқонликлар охирги ғалабани 8-турда «Локомотив» билан баҳсда расмийлаштиришганди. Улар шундан буён 9та дуранг ва 4та мағлубият қайд этишди.
**** «Навбаҳор» ва «Пахтакор» миллий чемпионат элит лигасида ўйинлар сони бўйича ўнинчи 100таликни очди (901тадан ўйин). Наманган клуби шунча ўйинда 1440та очко олган бўлса, «шерлар»да бу кўрсаткич 1991тага етди.
ТУР ҚАҲРАМОНИ - «СЎҒДИЁНА»
Яна бутун жамоа фойдасига танлов. «Сўғдиёна»нинг хизмати шуки, жамоа ОФК кубогидаги омадсизликдан сўнг тушкун ҳолатда бўлсада, Қаршида «Насаф»га жанг таклиф этди ва чемпионлик алангасига мой қуйди. Ваҳоланки, Улуғбек Бақоев жамоасининг осонгина енгилиши тахмин қилинганди кўпчилик томонидан.
ТУР ИҚТИБОСЛАРИ
- «Бунёдкор» ўз тарбияланувчиларидан ташкил топиши лозим. Жадвалда янада юқорироқ ўринларга кўтарилиб олсак, ёшларга кўпроқ имконият бера бошлаймиз. Иван Бошкович («Бунёдкор» бош мураббийи).
- Дарвозабонни алдаб ўтиб ҳам, гол уролмаслик... Нима дейишга ҳам ҳайронман. Даврон Файзиев («Қўқон-1912» бош мураббийи).
- Бундай катта қадриятларга эга жамоанинг пастки ўринларда юриш мумкин эмасди. Виталий Левченко («Нефтчи» бош мураббийи).
- Тўғри тушунинг, айни вақт 0:2дан чиқиб кетадиган жамоа эмасмиз. Ҳозирги таркиб билан бундай натижага эришиб бўлмайди. Вадим Абрамов («Динамо» бош мураббийи).
- Бугун яратган вазиятларимиз учун бошқа клублар 3-4та ўйин сарфлайди. Бизда фақат фойдаланиш коэффициенти нозик нуқта бўлиб турибди. Самвел Бабаян («Навбаҳор» бош мураббийи).
- Ўйин ҳар доим 90 дақиқа бўлади. Лекин бугун 30 дақиқача футбол кўрдик. Рўзиқул Бердиев («Насаф» бош мураббийи).
«МЕТАЛЛУРГ» — «БУНЁДКОР» - 1:2 (1:1)
7 октябрь. Бекобод. «Металлург» стадиони. 4511 томошабин.
Ҳакамлар: Ғайрат Жўраев, Расул Фозилов, Максим Нехочин, Жалолиддин Ҳусниддинов.
VAR ҳаками: Наим Қосимов.
VAR ассистенти: Рустам Тоғаев.
Голлар: Фаррух Иброҳимов (35) - Жасур Ҳакимов (41-пен.), Умид Султонов (77).
«Металлург»: 87. Акмал Ортиқов, 4. Керим Палич, 6. Худойшукур Сатторов, 10. Бектемир Абдуманнонов, 14. Аброр Тошқўзиев, 16. Жасур Холтўраев, 18. Анвар Ғофуров, 22. Шаҳзод Ғофурбеков, 30. Иброҳим Иброҳимов (8. Беҳруз Шодмонов, 46), 80. Фаррух Иброҳимов (7. Бобур Фарҳодов, 83), 97. Муҳаммадали Алиқулов.
«Бунёдкор»: 32. Суҳроб Султонов, 3. Маҳмуд Маҳамаджонов, 4. Даврон Эргашев, 5. Жасур Ёқубов, 7. Акбар Исматуллаев (62. Абдуллоҳ Омоналиев, 51), 8. Францис Нарх, 15. Жасур Ҳакимов (49. Иброҳим Томива, 67), 22. Усмонали Исмоналиев (99. Умид Султонов, 51), 33. Умарали Раҳмоналиев, 34. Суҳроб Иззатов (10. Расул Йўлдошев, 90Қ3), 88. Жаҳонгир Ўрозов.
Огоҳлантириш: Жасур Ҳакимов (58, Б.).
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Францис Нарх («Бунёдкор»).
Назоратчи: Александр Попов.
Комиссар: Жамшид Имомов.
Луисма Эрнандес («Металлург» бош мураббийи): - Ҳафта давомида қаттиқ ишладик. Аммо шунча ҳаракатга қарамай, мағлубиятга учрадик. Ҳа, вазиятлар яратдик, фақат фойдаланиш даражаси паст бўлди. Бектемир Абдуманнонов ўйиндан-ўйинга ўз маҳоратини ошириб боряпти. Бугун ҳам асосан унинг қанотидан ҳужумлар ташкил этилди. Бу мағлубиятдан тушкунликка тушмаймиз. Навбатдаги ўйинларга янада жиддийроқ тайёргарлик кўрамиз. Забиҳилло Ўринбоев сариқ карточкалар туфайли ўйинни ўтказиб юборди, Дамир Темиров эса тикланиш жараёнида.
Иван Бошкович («Бунёдкор» бош мураббийи): - Бугун жиддий рақиб билан тўқнаш келдик. «Металлург» айниқса, стандарт вазиятлар яратишда хавфли. Йигитлар кўрсатмаларни сифатли бажаришди. Албатта, ўйин давомида етарлича хатоларга ҳам йўл қўйдик, лекин футболчиларни койиш шарт эмас. Истагим - «Бунёдкор» ўз тарбияланувчиларидан ташкил топиши лозим. Зеро, улар ўтган ўйинларда ўз иқтидорларини кўрсатиб бўлишди. «Бунёдкор» академиясида Ўзбекистон терма жамоасининг келажак ўйинчилари етарли. Жадвалда янада юқорироқ ўринларга кўтарилиб олсак, ёшларга кўпроқ имконият бера бошлаймиз. Дмитрий Побулич ва бошқа легионерларни майдонга туширмаётганим сабаблари бор. Баъзилари бетоб, бошқаларида жароҳат бор. Улар яхши спорт формасига қайтишгач, майдонга тушираман, албатта.
«ҚЎҚОН-1912» — «ЛОКОМОТИВ» - 0:0
8 октябрь. Яйпан. «Ўзбекистон» стадиони. 1177 томошабин.
Ҳакамлар: Акобир Шукуруллаев, Александр Сидоров, Олим Абдувасилов, Хушнуд Суюнбоев.
VAR ҳаками: Раҳим Каримов.
VAR ассистенти: Бахтиёрхўжа Шавкатов.
«Қўқон-1912»: 21. Ислом Абдуллаев, 5. Славко Лукич, 6. Дилшод Раҳматуллаев (10. Жавоҳир Сиддиқов, 57), 7. Жамшид Ҳасанов (70. Билолхон Тошмирзаев, 46), 8. Санъат Шихов (13. Сардор Азимов, 85), 11. Шоҳназар Норбеков, 15. Ойбек Рустамов (9. Андрей Сидоров, 85), 17. Қувондиқ Рўзиев (20. Мурод Комилов, 73), 23. Александр Мерзляков, 33. Иван Йосович, 77. Мурод Холмуҳаммедов.
«Локомотив»: 1. Абдумавлон Абдужалилов, 3. Ислом Қобилов, 6. Алишер Салимов (98. Маъруф Жумаев, 86), 8. Нурмуҳаммад Тошпўлатов (21. Ғуломҳайдар Ғуломов, 61), 10. Жасур Жалолиддинов, 14. Хуршид Мухторов, 17. Санжар Қодирқулов (4. Дилшод Комилов, 86), 20. Жалолиддин Жумабоев, 22. Манучеҳр Сафаров, 25. Мўмин Мелиев (19. Жероме Этаме, 54), 77. Иван Нагаев (9. Жавоҳир Алижонов, 61).
Огоҳлантиришлар: Ойбек Рустамов (77), Александр Мерзляков (90Қ4) — Санжар Қодирқулов (43), Нурмуҳаммад Тошпўлатов (44), Абдумавлон Абдужалилов (88).
Четлатиш: Жасур Жалолиддинов (68, Л.).
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Ислом Қобилов («Локомотив»).
Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев.
Комиссар: Зоҳир Акрамхонов.
Сервер Жепаров («Локомотив» бош мураббийи): - Икки жамоада ҳам етарлича вазиятлар туғилди. Фақат гол йўқ. Биринчи бўлимда устунликка эришдик ва ҳисобни очиб олганимизда, ўйин бошқача кечармиди... Иккинчи бўлим эса умуман бошқа ритмда давом этди. Чунки футболчилар танаффусгача кўп энергия сарфлашди. Мухлисларни кўпайтириш учун инфратузилма ва яна кўплаб жиҳатларга қараш керак. Стадионлар талабга жавоб бериши лозим. Масалан, «Қўқон-1912» нега Яйпанда ўйнаяпти? Чунки стадион талаб доирасида эмас. Биз вақтида Нукусда ҳам ўйнаганмиз, лекин томошабоп футбол учун шунга яраша чиройли майдон зарур. Жасур Жалолиддиновни тушунаман, ахир ўзим ҳам шундай футболчи бўлганман. Албатта, бироз вақт ўтгач, гаплашиб оламиз. Кийиниш хонасида йигитларга ҳакам билан зиддиятга бормасликни уқтиргандик. Ҳакамлар ишини кўриб чиқадиган комиссия бор. Футболчи эса аввало, ўз ишини бажариши керак. Ёшларга маслаҳатим шу - биринчи навбатда, жамоангизни ўйланг.
Даврон Файзиев («Қўқон-1912» бош мураббийи): - Бундай асабий ўйиндан кейин фикр билдириш қийин. Гол урмасанг, ғалаба қозонолмайсан - бу футболнинг аниқ қоидаси. Дарвозабонни алдаб ўтиб ҳам, гол уролмаслик... Нима дейишга ҳам ҳайронман. 3 очко сув ва ҳаводек зарур эди. Лекин яна муроса... Шунча вазият кўкка совурилди, бу ҳар қандай жамоани тушкунликка тушириб қўяди. Охирги учрашувларда 15-20та яққол вазият яратяпмиз. Футболчиларни айблашга ҳаққим йўқ, улар ҳаракат қилишяпти. Иккинчи даврада 6та дуранг ва 2та мағлубият қайд этдик. Ҳозирги вазиятдан чиқиб кетиш учун камида 3та ғалаба зарур. Ишлашда давом этамиз.
АГМК — «ҚИЗИЛҚУМ» - 0:1 (0:1)
8 октябрь. Олмалиқ. ОКМК спорт мажмуаси. 3457 томошабин.
Ҳакамлар: Азиз Асимов, Бектурсин Канназаров, Жалгасбай Сарсенов, Рустам Чориев.
VAR ҳаками: Фирдавс Норсафаров.
VAR ассистенти: Темур Гайнуллин.
Гол: Олег Толмасов (9).
АГМК: 1. Ботирали Эргашев, 3. Сардор Раҳмонов, 4. Миржамол Қосимов (2. Акрам Комилов, 46; 9. Дан Спатару, 59), 7. Дилшод Аҳмадалиев, 10. Хуршид Ғиёсов, 15. Гиорги Папава, 16. Артём Филипосян (8. Абдулла Абдуллаев, 46), 17. Санжар Турсунов (63. Алишер Жалилов, 77), 22. Шоҳруҳ Гадоев, 27. Мартин Боаке, 88. Сиёвуш Ҳақназари (99. Миржаҳон Мираҳмадов, 56).
«Қизилқум»: 35. Жавоҳир Илёсов, 4. Бобур Йўлдошев, 7. Санжар Шоаҳмедов (5. Дилшод Жўраев, 90Қ7), 11. Александар Станисавлевич, 17. Салим Мустафоев, 23. Шерали Жўраев (21. Орифхўжа Абдухолиқов, 84), 25. Азиз Усмонов (14. Файзулла Қамбаров, 76), 28. 28. Шуҳрат Муҳаммадиев, 43. Пауль Комолафе (32. Илҳом Кенжаев, 84), 75. Олег Толмасов, 88. Артём Дмитриев.
Огоҳлантиришлар: Миржамол Қосимов (16), Алишер Жалилов (81) — Азиз Усмонов (42), Санжар Шоаҳмедов (59).
Четлатиш: Александар Станисавлевич (54, Қ.).
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Санжар Шоаҳмедов («Қизилқум»).
Назоратчи: Олег Дачев.
Комиссар: Владимир Назаров.
Никола Лазаревич («Қизилқум» бош мураббийи): - Айнан шундай шиддатли ўйин кутгандик ва яхши тайёргарлик кўргандик. Рақиб тўпни яхши назорат қилиб, ҳужумга ўтишимизни қийинлаштирди. Шу боис вазиятлардан фойдаланиш талаб этиларди. Йигитлар борларини беришди. АГМК яна кўтарилишига шубҳам йўқ, «Қизилқум» эса олдинга интилишда давом этади. Ислом Кенжабоев шахсий муаммолари туфайли қайдномага кирмади. Бу ҳақда гапирмоқчи эмасман. У мавсум охиригача майдонга тушмаса керак.
Хайрулла Каримов (АГМК мураббийи): - «Қизилқум» - бизга тўғридан-тўғри рақобатчи. Албатта, 3 очко олишни кўзлагандик, афсуски, якунловчи зарбаларда омад етишмади. Рақиб асосан қарши ҳужумларга таянди. Ўйинни назорат қилдик, жамоа тўп билан яхши ҳаракатланди. «Қизилқум» бир киши кам бўлиб қолгач, асосан марказни ёпишга ҳаракат қилди. Шуни ҳисобга олиб, икки бўйдор ҳужумчи билан ўйнадик. Фақат омад етишмади, узатмалар ҳам муваффақиятли чиқмади. Комиловга аввалги жароҳати озроқ панд берди, шунинг учун уни қайта захирага олдик. Ўйлашимча, интрига чемпионат охиригача давом этади. Хатолар устида ишлаймиз.
«ОЛИМПИК» — «НЕФТЧИ» - 1:1 (1:1)
8 октябрь. Тошкент. «Жар» стадиони. 2183 томошабин.
Ҳакамлар: Акмал Раҳимов, Ришат Нугманов, Дилшод Жуманиёзов, Алишер Тўхтасинов.
Голлар: Отабек Жўрақўзиев (17-пен.) - Иззатилла Абдуллаев (2).
«Олимпик»: 13. Ҳамидулла Абдунабиев, 2. Саидазамат Мирсаидов, 5. Муҳаммадқодир Ҳамроалиев, 6. Бекзод Шамсиев, 7. Руслан Жиянов, 11. Отабек Жўрақўзиев (10. Фаррух Мухторов, 86), 19. Достон Турсунов, 21. Муҳаммадазиз Иброҳимов (70. Абубакр Турдиалиев, 46), 22. Пўлатхўжа Холдорхонов, 23. Абдурауф Бўриев (99. Муҳаммадали Ғиёсов, 86), 37. Алишер Одилов (9. Темур Мамасиддиқов, 71).
«Нефтчи»: 69. Евгений Конюхов, 11. Иззатилла Абдуллаев (9. Суннатилла Абдуллажонов, 68), 13. Лутфулла Тўраев, 19. Мирзоҳид Ғофуров, 20. Саламат Қутибоев, 22. Умар Адҳамзода (21. Муҳсин Убайдуллаев, 90Қ2), 26. Алексей Ларин, 28. Фозил Мусаев (6. Сирожиддин Қўзиев, 73), 31. Нодир Неъматхонов, 77. Аброр Исмоилов, 99. Улуғбек Ҳошимов (70. Аббос Ғуломов, 68).
Огоҳлантиришлар: Пўлатхўжа Холдорхонов (25), Бекзод Шамсиев (45, О.).
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Бекзод Шамсиев («Олимпик»).
Назоратчи: Бобур Ҳайдаров.
Комиссар: Бекзод Арипов.
Виталий Левченко («Нефтчи» бош мураббийи): - Курашларга бой ўйин. «Олимпик»нинг кучли ва заиф томонларини билардик. Рақибнинг прессинг орқали босим уюштириши кутилганди. Иккинчи бўлимда жисмоний ҳолатимиз ўз сўзини айтди. Жамоада нимани ўзгартирдим? Футболчилар вазиятни тушуниб туришганди. Бундай катта қадриятларга эга жамоанинг пастки ўринларда юриш мумкин эмасди. Шогирдларим масъулиятни тўлиқ ҳис қилишяпти ва бундан хурсандман. Турнир жадвалида ҳали яна кўтарилишимиз керак. Бугун бўш ҳудудларни ёпиш, қарши ҳужумдан фойдаланишга ҳаракат қилдик. «Олимпик» бўш зоналардан фойдаланиб кетадиган жамоа. Муҳими, ҳимояда тактик жиҳатдан яхши ўйнадик.
Темур Кападзе («Олимпик» бош мураббийи): - Шу кетишда дуранглар сони бўйича рекорд қўямиз, шекилли. «Нефтчи» - яхши жамоа. Тартибли ўйнайди, ўз услуби бор. 5 кишилик ҳимояни ёриб ўтиш осон эмас. Тезкор гол қўйиб юборганимиз сабабини эса ҳали ўрганиб чиқамиз. Умумий хулосам - яна битта гол урганимизда, ғалаба қозонишимиз мумкин эди. Қувонтирган томони, ўйин боришини назорат қилдик. Вазиятлар ёмон эмас, фақат аниқлик ва тажриба етишмаяпти. Ҳаммаси вақти билан келади. Зич ҳимояга қарши тезроқ ўйнаш керак, шу масалада қаердадир хато қилаяпмиз. Молиявий ҳолат таъсири? Йигитларга бу ёшда пулни биринчи ўринга қўймаслик зарурлигини тушунтиряпман. Янада кучли бўлиш керак, шунда пулнинг ўзи келади. Умуман, йигитларга эътироз йўқ - майдонда борларини беришяпти. Дарвозабон масаласи? Ҳаммага имкон беряпмиз. Бугун ўйнамаганлар эртага ёшлар лигасида тушишади. Владимир ҳам, Шукрон ҳам савияли дарвозабон, ҳар иккисида ўзига хос кучли томонлари бор. Барча футболчиларни ўсишлари учун жамоага олиб келганман.
«СУРХОН» — «ПАХТАКОР» - 1:1 (1:1)
9 октябрь. Олмалиқ. ОКМК спорт мажмуаси. 849 томошабин.
Ҳакамлар: Вадим Агишев, Ислом Азимов, Шерзод Аъзамов, Ҳусан Музаффаров.
VAR ҳаками: Акобир Шукуруллаев.
VAR ассистенти: Максим Нехочин.
Голлар: Рубен Санчес (2-пен.) - Аббос Файзуллаев (31).
«Сурхон»: 13. Азиз Исоқов, 3. Бобур Акбаров, 5. Серхио Родригес, 7. Ислом Тошпўлатов, 10. Мурод Бобожонов (23. Абдулазиз Юсупов, 87), 11. Луис Мигель (4. Жавоҳир Соҳибов, 67), 14. Рубен Санчес, 19. Нуриддин Ҳасанов (20. Иқбол Маликжонов, 60), 26. Улуғбек Абдуллаев, 66. Беҳруз Шайдулов, 99. Камрон Саидазимов (6. Жаҳонгир Аҳмадов, 87).
«Пахтакор»: 35. Санжар Қувватов, 5. Алексей Насонов, 7. Одил Ҳамробеков, 10. Драган Черан (8. Азиз Турғунбоев, 72), 17. Достон Ҳамдамов (63. Муҳаммадали Ўринбоев, 46), 27. Сардор Собирхўжаев, 34. Фаррух Сайфиев, 42. Аббос Файзуллаев, 46. Шаҳриёр Жабборов, 77. Достон Турсунов, 88. Шаҳзод Азмиддинов.
Огоҳлантиришлар: Беҳруз Шайдулов (69), Луис Мигель (90Қ3) — Шаҳзод Азмиддинов (90Қ3).
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Азиз Исоқов («Сурхон»).
Назоратчи: Равиль Шаяхметов.
Комиссар: Қудрат Мадраимов.
Максим Шацких («Пахтакор» бош мураббийи): - Бундай ўйинлар бўлиб туради. Барчаси ўзимиздан. Гол уришимиз шарт эди. Билмадим, қанча вазият яратдик....
Мигель Альварес («Сурхон» бош мураббийи): - Биринчи навбатда, ўйинга бор эътиборимизни қаратганимизни таъкидламоқчиман. Олдимизга катта мақсад қўйганмиз. Бугун мамлакатнинг энг кучли жамоаларидан бири билан ўйнаганимизни ёддан чиқармаслик керак. Ҳаракат қилдик ва мақсадга эришдик. Камтарона жамоа бўлсакда, босқичма-босқич яхшиланишга ҳаракат қиляпмиз. «Пахтакор»дек катта жамоа эмасмиз, лекин аҳил оиламиз. Азиз Исоқов чакки эмас, ўз устида ишлашда давом этса, Ўзбекистон миллий жамоасига чақирилади.
«НАВБАҲОР» — «ДИНАМО» - 2:0 (2:0)
9 октябрь. Наманган. «Марказий» стадиони. 8400 томошабин.
Ҳакамлар: Фирдавс Норсафаров, Элнур Дониёров, Шоҳнур Йўлдошев, Достон Мирзараимов.
Голлар: Боян Цигер (18), Жамшид Искандеров (34-пен.).
«Навбаҳор»: 1. Ўткир Юсупов, 4. Боян Цигер, 6. Рустам Ашурматов, 7. Азим Аҳмедов (9. Владимир Козак, 75), 10. Жамшид Искандеров, 11. Жасур Яхшибоев (17. Диёр Туропов, 40), 20. Дониёр Абдуманнопов (19. Нурилло Тўхтасинов, 66), 23. Йован Жокич, 24. Даврон Ҳошимов, 28. Станислав Андреев, 55. Асадбек Жўрабоев (30. Александр Касьян, 66).
«Динамо»: 1. Фарҳод Раҳматов, 6. Иброҳим Йўлдошев (77. Воҳид Оқбўтаев, 64), 7. Шоҳруҳ Абдураҳмонов, 13. Жавлон Маликов (88. Евгений Чумак, 64), 15. Жўрабек Маннонов, 16. Бобур Мамадаминов, 17. Эркин Бойдуллаев, 18. Меҳриддин Мусурмонов (11. Саҳоб Рашидов, 50), 22. Абдужамол Исроилов, 78. Элгужа Григалашвили, 87. Элнур Сейтмуратов (21. Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев, 29).
Огоҳлантириш: Иброҳим Йўлдошев (59, Д.).
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Жамшид Искандеров («Навбаҳор»).
Назоратчи: Рустам Бобомуродов.
Комиссар: Шерзод Ражабов.
Вадим Абрамов («Динамо» бош мураббийи): - Нима дейишим мумкин? Ҳамма ўйинни кўрди ва менинг гапиришим қизиқ эмас. Жуда зерикарли баҳс... Гапиришга сўз ҳам йўқ. Ўйин учун режамиз бор эди. Биринчи бўлимда ҳимояда яхши ҳаракат қилиб, иккинчисида кўпроқ ҳужумга ўтишни ўйлагандик. Бироқ айни вақт захирамизда футболчилар етарли эмас, шунинг ортидан қийналдик. Яна қўйиб юборилган гол ҳам режамизни бузиб ташлади. Тўғри тушунинг, айни вақт 0:2дан чиқиб кетадиган жамоа эмасмиз. Ҳозирги таркиб билан бундай натижага эришиб бўлмайди. Менимча, Ўзбекистон учун 14та жамоа кам. Йил давомида 26та ўйин - бу жуда оз. Бизнинг иқлимда кўпроқ ўйин втказиш мумкин, майдонлар ҳам ҳозирда жавоб берадиган ҳолатда. Шунингдек, Бухоро, Самарқанд ва бошқа вилоят бош жамоалари Суперлигада иштирок этишга ҳақли, менимча. Қисқаси, фикрим - жамоалар сонини ошириш лозим! Лекин бу менга боғлиқ эмас.
Самвел Бабаян («Навбаҳор» бош мураббийи): - Очколар сув ва ҳаводек зарур эди. Йигитлар қўлдан келганича сифатли футбол намойиш этишга интилишди. Олдинда 5та ўйин қолди. Мавсум якунида ҳаммасини таҳлил қиламиз ва нималарга эришганимизни бирга кўрамиз. Бугун ёш футболчимиз дебютини нишонлади - бу ҳам муҳим. У «Навбаҳор» тарбияланувчиси. Экилган кўчатлар мевасини олиш учун уларни анча вақт парваришлаш керак. Бугун яратган вазиятларимиз учун бошқа клублар 3-4та ўйин сарфлайди. Бизда фақат фойдаланиш коэффициенти нозик нуқта бўлиб турибди. Чемпионлик курашига келсак, ҳар бир учрашувда бор кучимизни ишга соляпмиз. Рақиблар эмас, ўз кучимизга қараяпмиз. Аммо муаммолар ҳам кўп. Масалан, бугун футболчиларимиз жароҳатланишди. Ҳозир мавсум бошида истаган жойда турибмиз: турнир жадвали юқори поғоналарида, кубок ярим финалида.
Мирлан Мурзаевнинг оиласида муаммолар бор. Узрли сабаб билан келолмади. Унга жавоб бердик. Баъзи масалалар ишдан ва футболдан-да муҳим. Марушич эса жароҳатдан фориғ бўлиш жараёнида. Асадбек Собиржоновда ҳам шу сабаб бор.
«НАСАФ» — «СЎҒДИЁНА» - 1:1 (0:0)
9 октябрь. Қарши. «Марказий» стадиони. 5962 томошабин.
Ҳакамлар: Ильгиз Танташев, Сардор Нишанбоев, Аваз Абдуллаев, Шуҳрат Ражабов.
VAR ҳаками: Раҳим Каримов.
VAR ассистенти: Илья Ильин.
Голлар: Лима Матеус Круз (50) - Жавоҳир Қаҳрамонов (85-пен.).
«Насаф»: 35. Абдувоҳид Неъматов, 2. Алибек Давронов, 4. Ҳусниддин Алиқулов, 5. Ғолиб Ғайбуллаев (77. Ойбек Бозоров, 46; 9. Иван Соловьёв, 66), 8. Дилшод Саитов, 10. Ҳусайн Норчаев (17. Суҳроб Нуруллоев, 71), 19. Лима Матеус Круз, 22. Акмал Мозговой, 34. Шерзод Насруллаев, 88. Марко Станоевич, 92. Умарбек Эшмуродов.
«Сўғдиёна»:1. Ширинбой Абдуллаев, 5. Аюбхон Нўъмонов, 7. Шаҳбоз Жўрабеков, 10. Шоҳруз Норхонов, 17. Ҳусниддин Ғофуров (11. Жасур Ҳасанов, 57; 9. Шавкат Саломов, 73), 19. Жавоҳир Қаҳрамонов, 26. Виталий Денисов (12. Хислат Халилов, 34), 31. Лука Чермель, 44. Юре Обшивач, 77. Даниэль Насриддинов 20. Баҳодир Насимов, 73), 93. Марко Колакович.
Огоҳлантириш: Ширинбой Абдуллаев (90Қ4, С.).
Четлатиш: Лука Чермель (90Қ1, С.).
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Шаҳбоз Жўрабеков («Сўғдиёна»).
Назоратчи: Дмитрий Роман.
Комиссар: Диёр Ҳотамқулов.
Улуғбек Бақоев («Сўғдиёна» бош мураббийи): - «Насаф» ўйинни жуда яхши бошлади. Бизда ОФК кубогидаги 120 дақиқалик учрашувдан сўнг айрим футболчилар тикланиб улгуришмаганди. Боз устига, йигитларда тушкунлик бор эди. Охирги ўйинларда ҳам жисмоний, ҳам руҳий томонлама кўп куч сарфладик. Бугун ҳам икки мажбурий ўзгартиришни амалга оширдик. Жасур Ҳасановнинг орқа сон қисмида муаммо бор. Виталий Денисовда ҳам шундай. Футболда нимадир ўхшайди ёки йўқ. Имкон борича ҳаракат қилаверамиз.
Рўзиқул Бердиев («Насаф» бош мураббийи): - Ўйин ҳар доим 90 дақиқа бўлади. Лекин бугун 30 дақиқача футбол кўрдик. Ҳакамлар қарорларидан кўп жабр чекяпмиз, мана, навбатдагиси... Ойбек Бозоров йиқитилган вазият кўриб чиқилмади. Аслида ҳисобни каттароқ кўринишга келтиришимиз мумкин эди. 1:0дан сўнг ҳам яхши вазиятлар бўлди, аммо фойдаланолмадик. Оқибатда очколар йўқотдик.
Жамоалар Ў Ғ Д М Т-Н О
1 Насаф 21 11 9 1 33-11 42
2 Навбаҳор 21 11 7 3 24-12 40
3 Пахтакор 21 10 9 2 30-16 39
4 Қизилқум 21 11 2 8 30-24 35
5 Сўғдиёна 21 9 6 6 27-22 33
6 АГМК 21 9 5 7 29-19 32
7 Бунёдкор 21 7 6 8 25-32 27
8 Нефтчи 21 6 8 7 25-26 26
9 Металлург 21 6 8 7 15-21 26
10 Олимпик 21 4 13 4 24-19 25
11 Локомотив 21 5 5 11 16-27 20
12 Сурхон 21 5 5 11 20-35 20
13 Қўқон-1912 21 3 9 9 16-28 18
14 Динамо 21 1 6 14 18-40 9
ТЎПУРАРЛАР
Темурхўжа Абдухолиқов («Қизилқум») - 11та (2та пен.)
Драган Черан («Пахтакор») - 10та (1та пен.)
Ҳусайн Норчаев («Насаф») - 8та (2та пен.)
Шоҳруз Норхонов («Сўғдиёна») - 8та (4та пен.)
Зоран Марушич («Навбаҳор») - 7та...
22-ТУР
17 октябрь (душанба)
18:00 «ЛОКОМОТИВ» - «ОЛИМПИК»
18:30 «ДИНАМО» - «МЕТАЛЛУРГ»
18:30 «НЕФТЧИ» - «НАВБАҲОР»
18 октябрь (сешанба)
18:30 «СЎҒДИЁНА» - «СУРХОН»
18:30 «ПАХТАКОР» - «ҚЎҚОН-1912»
19 октябрь (чоршанба)
18:30 «БУНЁДКОР» - АГМК
18:30 «ҚИЗИЛҚУМ» - «НАСАФ»
«Манчестер Юнайтед» қишда марказий ярим ҳимоячи билан шартнома имзоламоқчи.
Неймар тиззасидан олган жароҳатидан сўнг футболчилик фаолиятини якунламоқчи бўлганини тан олди.
«ПСЖ»нинг франциялик ҳужумчиси Рандал Коло Муани Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клубига ўтиши мумкин, дея хабар бермоқда Fussball.news мухбири Кристофер Мишел.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789