Coca-cola суперлига. 8-тур. 2 дуранг, 2 гол, 2 «қизил»

Coca-Cola Суперлига 8-тури 10 май санасидаги икки ўйин билан бошланди. «Нефтчи» ўз майдонида «Олимпик»ни қабул қилган бўлса, «Бунёдкор» Тошкентда «Металлург» билан куч синашди.

Фарғоналиклар бу сафар ҳам ғалабани таъминлай олишмади. Темур Кападзе шогирдлари ўйин давомида рақибдан ҳеч бир жабҳада кам эмасликларини кўрсатишга интилиб, якунда ортга бир очко билан қайтишди. Гарчи ҳар икки жамоа дарвозалари олдида қатор хавфли вазиятлар яратилган бўлсада, уларни голга айлантириш ҳеч кимга насиб қилмади - 0:0. «Бунёдкор» ва «Металлург» эса биттадан тўп киритиб, 1:1 ҳисобидаги сулҳга имзо чекишди. Эътиборлиси, сешанба кунги икки баҳсда 2та дуранг, 2та гол ва 2та «қизил» расмийлаштирилди. Яйпанда кечган ўйинда меҳмонлар вакили Элдор Бегимов майдондан четлатилган бўлса, «Металлург» аъзоси Шоҳназар Норбеков Тошкентдаги учрашувни шерикларидан аввалроқ якунлашга мажбур бўлди.


«НЕФТЧИ» - «ОЛИМПИК» - 0:0

10 май. Яйпан. «Ўзбекистон» стадиони. 

861 томошабин.

Ҳакамлар: Аҳрол Рисқуллаев, Санжар Шоюсупов, Алишер Усмонов, Иброҳим Исмоилов.

VAR ҳаками: Аскер Нажафалиев.

VAR ассистенти: Максим Нехочин.

«Нефтчи»: Акбар Тўраев, Абдуллоҳ Олимов, Мирзоҳид ғофуров, Анвар ғофуров, Муҳсин Убайдуллаев, Дарко Станоевич, Шаҳзод Убайдуллаев (Ойбек Қиличев, 90), Аббос ғуломов (Суннатулла Абдуллажонов, 79), Аброр Исмоилов, Александр Есич, Улуғбек Ҳошимов.

«Олимпик»: Ҳамидулло Абдунабиев, Саидазамат Мирсаидов (Суннатуллоҳ Ҳамиджонов, 59), Элдор Бегимов, Муҳаммадқодир Ҳамралиев, Руслан Жиянов (Муҳаммадали ғиёсов, 83), Бектемир Абдумманонов (Алишер Одилов, 46), Отабек Жўрақўзиев, Абдурауф Бўриев, Шаҳзод Тоиров, Абубакрризо Турдалиев (Муҳаммадазиз Иброҳимов, 69), Даврон Анваров (Фаррух Мухторов, 69).

Огоҳлантиришлар: Анвар ғофуров (71), Александр Есич (80) - Суннатуллоҳ Ҳамиджонов (59), Алишер Одилов (67), Элдор Бегимов (80).

Четлатиш: Элдор Бегимов (90}2, О.).

Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Муҳсин Убайдуллаев («Нефтчи»).

Назоратчи: Игорь Нехочин.

Комиссар: Шерзод Ражабов.

Темур Кападзе («Олимпик» бош мураббийи): - Учрашув қийин ўтишини билардик, лекин яхши тайёргарлик кўрдик. Иккала жамоа ҳам ўз вазифасини бажармоқда. Бу ўйинлар орқали шогирдларим ўсишга эришиши лозим. Кўрганингиздек, беллашув курашларга бой руҳда ўтди. Иккала жамоа ҳам биринчи голни уриш учун ҳаракат қилди, аммо омад етишмади. Дуранг ўйинга мос бўлди. Биз ҳар доим уч ҳужумчи билан ўйнаймиз. Ўйин давомида футболчиларнинг жойлашуви ўзгариб бораверади. Бугун «Олимпик» чўчиб ўйнади, деган фикрга қўшилмайман. Ўйин давомида дарвоза олдидан пас орқали ҳужумлар бошладик. Футболчилар довдирамади. Рақиб ҳам яхши ўйнади. Баъзи вазиятларда куч ва тажриба етишмагандир, бироқ ҳар бир ўйин шогирдларимда ўзига бўлган ишончни оширишда фойда бермоқда. Ўйиндан-ўйинга кучайиб боряпмиз. Мақсадимиз ҳам шу. Суперлигадаги ҳар бир клуб кучли, чемпионатда осон ўйин бўлгани йўқ. 

Илҳом Мўминжонов («Нефтчи» бош мураббийи): - Бугунги ўйин учун йигитларга миннатдорчилик билдираман. Сабаби - захира ўриндиғимиз тор. Дастлаб Суннатилла Абдуллажоновни, сўнгги дақиқаларда эса Ойбек Қиличевни майдонга туширдик. Йигитлар майдонда борларини бериб ҳаракат қилишди. Жароҳат олганларнинг тез орада сафга қўшилишлари кутилмоқда. Бугун ютсак бўларди, шунга қарамай, қўлга киритилган бир очко билан барчани табриклайман. Иккита голли вазиятдан фойдаланолмадик, рақибда эса деярли хавфли вазият юзага келмади. Тезроқ бу жарликдан чиқиб кетишга ҳаракат қиляпмиз. «Олимпик» ўша ўтган мавсум Про лигада ўйнаган жамоа. «Насаф» ва «Динамо»дан футболчи олиб, таркиб тўлдирилган. Ўтган мавсум улар билан ўйнаганмиз, дуранг, ғалаба ва мағлубиятлар бўлган. Бу йил яна кўришдик. Биринчи бўлимда рақиб тезкорлик кўрсатди, бизга босим уюштирди.


«БУНЁДКОР» - «МЕТАЛЛУРГ» - 1:1 (1:0)

10 май. Тошкент. «Бунёдкор» стадиони. 

2400 томошабин.

Ҳакамлар: Фирдавс Норсафаров, Анвар 

Маражабов, Зиёдулло Абдураҳмонов, Достон Раҳмонов.

VAR ҳаками: Акобирхўжа Шукуруллаев.

VAR ассистенти: Жаҳонгир Саидов.

VAR назоратчиси: Владислав Цейтлин.

Голлар: Умарали Раҳмоналиев (17) - Дамир Темиров (67).

«Бунёдкор»: Суҳроб Султонов, Даврон Эргашев, Дилшод Жўраев, Аваз Ўлмасалиев, Франсис Нарх, ғайрат Азизхўжаев (Расул Йўлдошев, 46), Усмонали Исмоналиев, Умарали Раҳмоналиев, Суҳроб Иззатов, Муҳаммадодил Қаҳрамонов (Маҳмуд Маҳамаджонов, 46; Одил Абдураҳмонов, 80), Иброҳим Томива.

«Металлург»: Александр Лобанов, Аббос Отахонов, Ислом Исоқжонов (Худойшукур Сатторов, 23), Саламат Қутибоев (Забиҳилло Ўринбоев, 58), Шоҳназар Норбеков, Дамир Темиров, Аброр Тошқўзиев (Эргаш Исмоилов, 81), Шаҳзод ғофурбеков, Иброҳим Ибрагимов (Жасур Холтўраев, 58), Фарҳод Бекмуротов (Фаррух Иброҳимов, 81), Муҳаммадали Алиқулов.

Огоҳлантиришлар: Суҳроб Иззатов (14), Аваз Ўлмасалиев (90) - Дамир Темиров (55), Аббос Отахонов (83), Жасур Холтўраев (90).

Четлатиш: Шоҳназар Норбеков (46, М.).

Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Умарали Раҳмоналиев («Бунёдкор»).

Назоратчи: Марат Исмоилов.

Комиссар: Лазиз Қўчқоров.

Луисма Эрнандес («Металлург» бош мураббийи): - Шиддатли ўйин бўлди. Ҳар икки жамоа ғалаба учун ўйнади. Вазиятлар кўп бўлсада, якун дуранг билан тугади. Ҳар қандай мураббий рақибни ўрганади. Биз ҳам «Бунёдкор»нинг ўйин услубини кўздан кечирдик, ҳужумкор жамоа, услубимизни шунга мосладик. Бугун майдонда 10 киши бўлиб қолдик, шунга қарамай, вазиятлар яратдик. Футболда фақат чиройли ўйнаб натижага эришиб бўлмайди. Имкониятлардан фойдаланишни ҳам билиш керак. Бир вазиятда пенальти бўлгандек кўринди, аммо бу ҳолат кўриб чиқилмади. Клуб сиёсати сабаб легионер футболчи олмаймиз. Маҳаллий футболчиларни жалб этишимиз, ёшларни тарбиялашимиз керак. Жароҳатлар сабаб ўйинимизда паса-йиш кузатилди. Шикастланган ўйинчилар тез орада сафимизга қайтишади ва ўйинимиз яхши томонга ўзгаради, деган умиддаман.

Шуҳрат Мақсудов («Бунёдкор» бош мураббийи): - Жамоам кўрсатган ўйиндан қониқмадим. Наманганда намойиш қилган ўйи­нимиз билан бугунгисининг ўртасидаги фарқ ер билан осмончалик. Йигитлар билан жиддий гаплашиб олдик. Захирадан майдонга тушганларнинг ҳаракатларидан ҳам қониқиш ҳосил қилмадим.


11 май (чоршанба)

19:00 «ДИНАМО» - «НАВБАҲОР»

Ҳакамлар: Раҳим Каримов, Шоҳнур Йўлдошев, Шоҳруҳ Аъзамов, Равшан Абдувоҳидов.

VAR ҳаками: Азиз Асимов.

VAR ассистенти: Руслан Серазитдинов.

Назоратчи: Олег Дачев.

19:00 «ҚИЗИЛҚУМ» - АГМК

Ҳакамлар: Шавкат Насибуллаев, Ҳусниддин Шодмонов, Шавкат Раҳматов, Фаррух Янсупов.

VAR ҳаками: Фирдавс Норсафаров.

VAR ассистенти: Бахтиёрхўжа Шавкатов.

Назоратчи: Константин Смирнов.

19:00 «ЛОКОМОТИВ» - «ҚЎҚОН-1912»

Ҳакамлар: Вадим Агишев, Ришат Нугманов, Дониёр Сайлавов, Тўрабек Суюнов.

Назоратчи: Дмитрий Роман.

12 май (пайшанба)

19:00 «ПАХТАКОР» - «СУРХОН»

Ҳакамлар: Ильгиз Танташев, Андрей Цапенко, Темур Гайнуллин, Хушнуд Суюнбоев.

VAR ҳаками: Рустам Лутфуллин.

VAR ассистенти: Эдита Миробидова.

Назоратчи: Маъмур Саидқосимов.

19:00 «СЎғДИЁНА» - «НАСАФ»

Ҳакамлар: Элёр Турсунов, Обид Жумаев, 

Жасур Рустамов, Рустам Чориев.

VAR ҳаками: Азиз Асимов.

VAR ассистенти: Руслан Серазитдинов.

Назоратчи: Бобур Ҳайдаров.