Де Лигтга АПЛ грандлари харидор

Де Лигтга АПЛ грандлари харидор

«Бавария» ҳимоячиси Маттейс де Лигт ёзда клубини ўзгартириши мумкин.

Чунки у ҳозирда Ким Ким Жэ ва Дайот Упамеканодан кейин жамоанинг учинчи марказий ҳимоячиси ҳисобланади. Куни кеча матбуотда Эрик тен Хагнинг де Лигтни «Манчестер Юнайтед»га ўтказиш истаги борлиги ҳақида маълумот пайдо бўлди. Хабарларга кўра, 24 ёшли ҳимоячи «Арсенал»нинг ҳам радарида. Лондон клуби ҳам ёзги мавсумда нидерландиялик футболчи учун курашади. Аввалроқ Маттейс де Лигт қишда «Бавария»ни тарк этмаслиги ҳақида хабар берилганди. Жорий мавсумда ҳимоячи 12та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол урди. Transfermarkt портали уни 65 миллион еврога баҳоламоқда.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.