Салим Мустафоев: "Бизга етишмаган ягона жиҳат - барқарорлик"
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Норвегиялик Эрлинг Холанд тақдир тақозоси билан Англиянинг Лидс шаҳрида таваллуд топди.
Унинг отаси Альф-Инге маҳаллий «Лидс Юнайтед»да тўп сурган, Эрлинг унинг машғулотлари ва ўйинларига доимо бирга борарди. Отаси фаолиятини тугатгач, оила аъзолари билан ватанига қайтди ва мўъжазгина Брюне шаҳарчасидан бошпана топди.
2006 йилда кичик Холанд «Брюне» футбол академиясига қатнай бошлади ва тез орада тенгдошларидан яққол ажралиб турадиган иқтидорни намойиш эта бошлади. Марказий ҳужумчи ихтисосини ёқтириб қолган ўғлонига отаси ҳам якка тартибда сабоқ берарди. Қизиғи шундаки, болалигидан жуда озғин бўлган Эрлингга «Молде»да сабоқ берган Уле Гуннар Сульшер 2 йил ичида ўз вазнини 15 килограммга ошириш вазифасини топширганди. Бироқ Холанд кўпроқ овқатланиш ва тинимсиз машғулотлар эвазига ярим йил ичида устози топшириғини бажарди.
***
Эрлинг Холанд: 21.07.2000 йил Лидс, Буюк Британия
Буржи: қисқичбақа
Бўйи: 195 см
Вазни: 87 кг
Оилавий мақоми: уйланмаган
Клуби: «Манчестер Сити»
Амплуаси: ҳужумчи
Футболдаги фаолияти
***
Жисмоний қуввати ва маҳоратини сезиларли даражада ошириб олган Эрлинг 15 ёшида катталар футболидаги дебютини нишонлади. «Брюне»нинг «Ранхайм»га қарши учрашувида ўғлининг ўйинидан таъсирланган отаси Эрлингга маҳаллий жамоадан кучлироқ клубни қидира бошлади ва «Молде» билан келишувга эришди. Шу тариқа ёш ҳужумчи бошланғич таркиб ўйинчисига айланди. Айнан шу жамоада уни кўриб қолган «РБ Зальцбург» вакиллари 5 йиллик шартномани таклиф этишди. Ёш ҳужумчи янги жамоада ишончни оқлаб, икки марта Австрия чемпионлигига сазовор бўлди. Шундан кейин топ-клублар эътиборини жалб этди.
2019 йил декабрида «Боруссия Дортмунд» таркибига ўтган норвегиялик вундеркинд 2 йил ичида 86та гол урди ва 2022 йил баҳорида «Манчестер Сити» аъзосига айланди. «Шаҳарликлар» билан Эрлинг нафақат АПЛ чемпионлиги, балки ЕЧЛ ғолиби унвонини ҳам қўлга киритди. Шундан бери снайпернинг будильниги нуфузли турнир мадҳияси билан уни уйғотади.
Норвегия терма жамоаси
Ватан шарафини ҳимоя қилишга Холанд жуда барвақт киришди. У турли ёш тоифаларидаги ўсмирлар терма жамоаларида тўп сурди. Жумладан, 2017 ва 2018 йилларда Европа чемпионатларида иштирок этди.
Асосий терма жамоадаги дебютини эса 2019 йилда Мальта терма жамоасига қарши ўйинда нишонлади. Бироқ мерганнинг сермаҳсул ўйинлари терма жамоанинг Евро-2020 финал босқичи ва қатар мундиалига чиқишини таъминлай олмади.
Муваффақиятлари:
Норвегия терма жамоаси билан Сиренка Кубоги соҳиби
Австриянинг 2 карра чемпиони (2019, 2020)
Австрия Кубоги соҳиби (2019)
Германия Кубоги соҳиби (2021)
Англия чемпиони (2022|23)
Англия Кубоги соҳиби (2022|23)
ЕЧЛ ғолиби (2022|23)
Шахсий
муваффақиятлари:
Ёшлар ўртасидаги ЖЧнинг энг яхши тўпурари (2019)
Австриянинг энг яхши футболчиси (2019)
Golden Boy мукофоти соҳиби (2020)
ЕЧЛнинг 2 карра энг яхши тўпурари (2020|21, 2022|23)
Норвегиянинг энг яхши футболчиси (2020)
Миллатлар Лигасининг энг яхши тўпурари (2020|21)
УЕФА таснифи бўйича «энг яхши ҳужумчи» (2020|21)
ЕЧЛнинг энг яхши ҳужумчиси (2020|21)
АПЛнинг «Олтин бутса» соврини соҳиби (2022|23)
УЕФА «Олтин бутса» соврини соҳиби (2022|23)
Бир мавсумдаги голлар бўйича рекорд соҳиби (2022|23)
АПЛнинг энг яхши футболчиси (2023)
Эрлинг Холанд қанча иш ҳақи олади?
Холанд «Манчестер Сити»нинг Кевин Де Брюйнедан кейинги энг куп маош оладиган ўйинчиси. Унинг ҳафталик иш ҳақи 500000 евро атрофида. 1 йиллик даромади эса 22 миллиондан кўпроқ. Бошқа бир маълумотга кўра, ҳужумчи бонусларни қўшиб ҳисоблаганда, ҳафтасига 1 млн.га яқин маблағ олади. Бундан ташқари, Эрлинг «Нике» билан ҳамкорлиги эвазига ҳар йили 20 млн. фунтдан кўпроқ маблағга эга бўлади.
Эрлинг қаерда истиқомат қилади?
Ҳужумчи «Сити»да тўп сураётгани сабабли, ҳозир Манчестерда ўз маъшуқаси билан ҳаёт кечирмоқда. Таътилни эса у Испаниядаги хусусий уйида ўтказади. Доимий турар,жой борасида Холанд бирор тўхтамга келганича йўқ, ҳозир у учун энг муҳими - топ-клубларда сифатли ўйин кўрсатиш.
Шахсий ҳаёти
Холанднинг таниқли модель Изабель Хаугсенг Йохансен билан учрашиб туриши ўтган йилнинг кузида жамоатчиликка маълум бўлди. Аслида, Эрлинг Изабель билан академияда юрган пайтида танишганди. Узоқ вақт давом этган дўстлик кейинчалик жиддий муносабатга айланди. Модель севгилиси иштирокидаги ўйинларга ва тақдирлаш маросимларига келиб туради.
Спортдан ташқари қизиқишлари
Бўш вақтларида ҳужумчи ўзининг саломатлиги ва яхши спорт формасини талаб даражасида бўлишга қаратади. У фақат фильтрдан ўтган сувни истеъмол қилиши аён бўлди, Эрлинг молнинг жигари ва сабзини хуш кўради. Яхши ҳордиқ чиқариш мақсадида футболчи махсус кўзойнак таққан ҳолда ухлайди. Эътиборли жиҳати - уйқу вақти 9 соатдан кам бўлмайди. Айтишича,бу режим унинг сермаҳсуллигига ёрдам беради. Холанд ўз голларини нилуфар гулга хос ўтириш билан нишонлайди.
Содиқ СОБИР тайёрлади
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Агар АПЛнинг 11-турдан кейинги турнир жадвалига разм солсангиз, нигоҳингиз 3-поғонада тўхташи аниқ.
Рафинья - «Барселона» қаҳрамони. У ўзининг хет-трики билан «Бавария»ни пачоқлаб ташлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789