Дэвис бўйича музокаралар бошланади

Дэвис бўйича музокаралар бошланади

«Реал» шу ёзда ҳимоячи Альфонсо Дэвиснинг эҳтимолий ўтиши борасида «Бавария» билан музокараларни бошламоқчи.

Мадрид клуби Ферлан Менди билан шартномани узайтиришни режалаштирмоқда, аммо ҳалигача Америка кубоги-2024 учун Канада терма жамоаси ихтиёрида бўлиб турган 23 ёшли Дэвис билан шартнома имзолашга қизиқмоқда. Канадалик футболчининг «Бавария» билан шартномаси 2025 йилнинг ёзида якунига етади. Transfermarkt ўйинчининг нархини 50 миллион еврога баҳоламоқда. Дэвис 2023/24 йилги мавсум клуб сафида 42та ўйинда ҳаракат қилиб, 3та гол ва 6та ассист қайд этди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.