ЕЧЛ бўлмаса, улар ҳам бўлмайди...

ЕЧЛ бўлмаса, улар ҳам бўлмайди...

Италия «А» серияси якунларига кўра, «Милан» келаси мавсум Чемпионлар лигасига йўлланма ололмаса, клуб мураббийлар штаби ва раҳбариятида ўзгаришлар кузатилиши мумкин.

Gazzetta dello Sport хабарига кўра, клубга эгалик қилувчи RedBird Capital компанияси «Милан» ЕЧЛга йўлланма ололмаган тақдирда, жамоа бош мураббийи Стефано Пиоли ва спорт директори Паоло Мальдинини истеъфога чиқариш масаласини кўриб чиқади. «Россонерлар» «А» серияда юқори тўртликдан жой ололмаса ва Чемпионлар лигасидан четда қолса, молиявий зарар миқдори тахминан 50 миллион еврони ташкил этади. Маълумот учун, 35-турдан кейин «Милан» 61 очко билан «А» серия турнир жадвалида 5-ўринда бормоқда. Клуб сўнгги тур ўйинида «Специя»га ютқазган (0:2) бўлса, ЕЧЛ ярим финал биринчи баҳсида «Интер»га мағлуб (0:2) бўлди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.