«ЭЛЬ-КЛАСИКО» № 250, ЯНА «РЕАЛ»!

«ЭЛЬ-КЛАСИКО» № 250, ЯНА «РЕАЛ»!

Ҳисоб бўйича 250-расмий «Эль-класико ҳам «Реал» фойдасига ҳал бўлди. Карло Анчелотти шогирдлари «Сантьяго Бернабеу»да мутлақ хотиржам тўп суриб, «Барселона»ни 101-марта мағлубият домига тортишди.

Каталония клуби ҳисобида 97та ғалаба бор. Айтиш жоиз, охирги 7та «Эль-класико»дан 6таси «Қироллик клуби»га аталди. Умуман, бугунги «Реал» шунчаки, даҳшат уйғотмақда: жорий мавсум 14та ўйинда 12та ғалаба ва 2та дуранг қайд этди. Айтганча, «Барселона»нинг янги титул ҳомийси - Spotify «Эль-класико» олдидан клубга махсус форма тақдим этди. Хуллас, Хави шогирдлари «Сантьяго Бернабеу» майдонига стриминг хизматида 50 миллиард оқимни забт этган биринчи қўшиқчи, канадалик Дрейк томонидан яратилган OVO мусиқий альбоми логотипи туширилган футболкаларда тушишди ва ортга мағлуб ҳолда қайтишди. 

*** Карим Бензема («Реал») Ла Лигада 223-голини нишонлаб, турнир тўпурарлари рўйхатида Сесар Родригесдан ўзиб кетиб, 7-ўринга кўтарилди. Рекордчи Лионель Месси ҳисобида 472та гол бор. Бензема шунингдек, «Барса» дарвозасини 12-марта ишғол қилиб, «класико» тарихидаги тўпурарлар рейтингида 8-ўринда бораётган Сантильяна билан тенглашди. 

*** «Барселона»нинг Ла Лигада 7та ўйинлик ғалабали серияси узилди. Қолаверса, олдинги 8та учрашувда 1тагина гол қўйиб юборган жамоа «Сантьяго Бернабеу»да ўз дарвозасидан 3 марта тўп олиб чиқди. 

*** «Барселона» дарвозабони Марк-Андре тер Штегеннинг Ла Лигадаги «қуруқ» серияси 636 дақиқа давом этди (7та ўйин). Германиялик кипер чемпионатда охирги марта 21 август куни «Реал Сосьедад» билан ўйин (2-тур)да гол қабул қилганди.

РЕАЛ– БАРСЕЛОНА - 3:1 (2:0)

16 октябрь, 17.15, «Сантьяго Бернабеу»

Голў: Бензема (12), Вальверде (35), Родриго (90-пен.) - Ферран Торрес (83).

Реал: Лунин, Карвахаль (Рюдигер, 88), Алаба, Милитао, Менди, Модрич (Камавинга, 78), Кроос, Тчуамени, Вальверде, Бензема (Асенсио, 88), Винисиус Жуниор (Родриго, 85).

Барселона: тер Штеген, Серджи Роберто, Кунде, Эрик Гарсия, Бальде (Альба, 60), Бускетс (Гави, 60), де Йонг, Педри (Кессиэ, 83), Левандовски, Дембеле (Фати, 73), Рафинья (Ферран Торрес, 60).

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.