Бильбао клуби расмий сайти 58 ёшли мутахассис билан келишув имзолангани ва янги мавсумга Вальверде жамоани бошқарашини эълон қилди. Қайд этиш жоиз, Эрнесто учинчи марта баск клубини бошқариши. У бунга қадар 2003-2005 ва 2013-2017 йиллар давомида Бильбао жамоасига устозлик қилган эди. У 306 баҳсда «Атлетик»ни бошқариб, бу борада клуб рекордчиси саналади. Унинг бошқарувида бильбаоликлар 6 мавсумда 5 марта еврокубокларда иштирок этган. Эслатиб ўтамиз, Вальверденинг сўнгги иш жойи «Барса» бўлиб, 2017-2020 йиллар давомида Каталония клубини бошқарган ва икки марта Ла Лига, Испания кубоги ва Суперкубогида зафар қучган эди. «Атлетик» ўтган мавсум Ла Лигани 8-ўринда якунлагач, бош мураббий Марселино истеъфога чиқарилган эди.