Элдор Шомуродов Еврокубоклар финалига чиққан иккинчи ўзбекистонлик бўлди

Элдор Шомуродов Еврокубоклар финалига чиққан иккинчи ўзбекистонлик бўлди

Олдин хабар берганимиздек, кеча «Рома» Конференциялар Лигаси ярим финалида «Лестер»ни ортда қолдириб (1:0, 1:1), финал йўлланмасига эга бўлди.

Олдин хабар берганимиздек, кеча «Рома» Конференциялар Лигаси ярим финалида «Лестер»ни ортда қолдириб (1:0, 1:1), финал йўлланмасига эга бўлди. 
Шу тариқа римликлар сафида ҳаракат қилаётган Элдор Шомуродов Еврокубоклар финалига йўл олган тарихдаги иккинчи ўзбекистонлик футболчи бўлди. Унга қадар ҳимоячи Виталий Денисов 2005 йил «ЦСКА» сафида УЕФА Кубоги финалига чиққанди.
Шомуродов «Фейеноорд»га қарши ўйинда майдонга тушадиган бўлса, Еврокубок финалида майдонда ҳаракат қилган илк ўзбекистонлик бўлади.
Конференциялар Лигаси финали 25 май куни бўлиб ўтади.