ЭРОН: Чемпионлик учун жиддий кураш

ЭРОН: Чемпионлик учун жиддий кураш

Эрон чемпионати 28-тури «Персеполис» ва Остон Ўрунов учун ниҳоятда омадли келди

Бинобарин, теҳронликлар Ҳузистоннинг «Истиқлол» клубига қарши ўйинда аввалига 3та гол қўйиб юбориб, якунда «мегакамбэк» қайд этишди - 4:3. Диққатга сазовор томони, 90+6-дақиқада урилган ғалаба голига ўйинда тўлиқ вақт ҳаракатланган Остон Ўрунов муаллифлик қилди. Шунингдек, «Истиқлол» ҳимоячиси Достон Турсунов ҳам бошидан охиригача тўп сурди. Теҳроннинг «Истиқлол» клуби эса Жалолиддин Машарипов тўлиқ 90 дақиқа ўйнаган баҳсда «Нассажи Мазандоран»ни енголмади (0:0). 29-турда «Персеполис» меҳмонда «Шамс Азар Квазвин»ни 3:1 (Ўрунов 19-дақиқада ҳисобни очган), «Истиқлол» эса ўз майдонида «Гол Гоҳар»ни 1:0 ҳисобларида енгишди. Шу тариқа чемпионат финишига 1та тур қолганида «Персеполис» 65 очок билан 1-чи, «Истиқлол» эса 64 очко билан 2-ўрнида бормоқда.

1 июн куни бўлиб ўтадиган сўнгги турдан кейин ўзбекистонлик футболчилардан бири чемпионга айланади — «Персеполис» ўз майдонида «Мес»ни қабул қилса, «Истиқлол» «Пайкон» клуби меҳмони бўлади.

Эрон чемпионати. 29-тур. 28 май

ШАМС АЗАР — ПЕРСЕПОЛИС-1:3 (0:1)

Голлар: Папи (51) — Ўрунов (19), Риги (57), Жафарпур (90, автогол). 

ИСТИҚЛОЛ — СИРИЯН-1:0 (1:0)

Гол: Чашмий (45+2).