АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Мавсум стартида пешқадам бўлиб олган ва ҳамон етакчи бешликда бораётган «Брест» ўз тарихидаги энг яхши кўрсаткичга эришиш йўлида дадил одимламоқда.
Эҳтимол, бу камтарин жамоа сизга яхши таниш эмасдир. Марҳамат, бир қатор қизиқарли фактлар билан танишинг:
*** «Брест» 1950 йилда 5та маҳаллий клубнинг бирлашиши натижасида шаклланган. 73 йиллик фаолиятидаги энг юқори натижаси - Лига 1да 8-ўринни 1987 йилда қайд этган. Лекин 1991 йилда элитани тарк этган, 2 ойдан кейин банкротга учраган;
*** 2004 йилда Иккинчи дивизионга, 2010 йилда Лига 1га қайтган. 2013 йилда сўнгги бор элитани тарк этиб, 6 йилдан кейин қайтган ва фаолиятини давом эттирмоқда;
*** Жамоа шарафини Давид Жинола ва Жулио Сезар (дарвозабон эмас, балки ўз вақтида «Ювентус» ва «Боруссия Дортумнд» сафида тўп сурган ҳимоячи) каби машҳурлар ҳимоя қилишган.
Айнан шу «Брест» туфайли афсонавий Франк Рибери грандлар эътиборини тортган.
Рибери қурилишда
ишларди
Франк «Брест» таркибида атиги 1 йил тўп сурган. Бироқ айнан шу клуб унинг фаолиятини тубдан ўзгартириб юборди. «Риберини таркибга жалб этган давримизда «Брест» 3-дивизионда тўп сурарди. Бу лигада топ-даражага кўтарилиш ҳаммага насиб этавермайди. Мен Франкнинг имкониятини 1 фоизга баҳолаб, хатога йўл қўйгандим. Ундан жуда мамнунман», - дейди мураббий Филипп Гурса.
2004 йилга қайтамиз: 21 ёшли Франк Риберининг ҳаёти айрим юлдузларнинг дабдабали ҳаётига ўхшамайди.1500 евро миқдоридаги ойлик маош мўмина Воҳиба билан барвақт турмуш қурган футболчига қўшимча иш ёрдамисиз оилавий эҳтиёжларни қондиришга камлик қиларди. Хонадонга мебель харид қилиш учун футболчи 3000 евро кредит олишга мажбур бўлганди. Ўша пайтларда Франк Булон-сюр-Мер шаҳридаги йўл қурилиши корхонасида ишлайдиган отасининг ёнида ишлашга қарор қилди. У эрталаб соат 6да ўрнидан туриб, ишга йўл оларди. Кечқурун эса «Брест» сафида 3-дивизионда футбол ўйнарди.
Февраль ойида Риберининг турмуш тарзида жиддий ўзгаришлар юз берди: Франция Кубоги турнирида қуръага биноан «Брест» элита вакили бўлмиш «Нант» билан куч синашганди. Стадионга йўл олган Франк отасининг насиҳатини хаёлидан ўтказди:
«Ўғлим, ўйинда жамоанг ғалаба қозониши ёки мағлубиятга учраши муҳим эмас. Асосийси, сен бор куч-маҳоратингни сарфлашинг ва чинакам яхши ўйин кўрсатишинг».
Буни Риберининг ўзи ҳам тушуниб турганди - бундай имконият кейин такрорланмаслиги мумкин. Афсуски, ўшанда жорий мавсумдагидек сенсация юз бермади. «Нант» 4:0 ҳисобида зафар қучди. Лекин Франк шундай ўйин кўрсатдики, мавсум якунида унга «Метц»дан «совчилар» келишди.
«Бу ўйинда мен ўз ҳаётимни сақлаб қолдим. Ўша куни ажойиб ўйинни намойиш этдим, 2 ҳафтадан кейин Франциянинг номдор клубларидан таклифлар кела бошлади. Агар «Брест»нинг ўша ўйинида майдонга тушмаганимда, ким билади дейсиз, балки ҳозир ишсиз юрган бўлармидим», - деганди Рибери 2010 йилда мамнуният билан.
Содиқ СОБИР тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789