Янги технология – сакровчи «девор»

Янги технология – сакровчи «девор»

«Реал» жарима зарбалари устида ишлашда янги технологияни амалга татбиқ этди - сакровчи «девор». Бу чиндан ҳам, қизиқ.

«Реал» жарима зарбалари устида ишлашда янги технологияни амалга татбиқ этди - сакровчи «девор». Бу чиндан ҳам, қизиқ. Ҳа, келажак ғояси синовда. Ижтимоий тармоқларда «айланаётган» видеолавҳаларга қарасангиз, ҳаммаси аниқ-тиниқ кўринади: алоҳида қурилма «робот-футболчилар» бўйини мувофиқлаштириш имконини беради. Демакки, муайян рақибга қарши ўйинлар олдидан унинг футболчилари бўйини ҳисобга олган ҳолда, жарима зарбалари устида ишлаш мумкин.

Мисол учун, «Лос-Бланкос» футболчилари дейлик, «Барселона» билан ўйинга тайёргарлик жараёнида «жонли девор»дан тўпни қандай ўтказиш масаласида шуғулланаётганда, Жюль Кунде ёки Андреас Кристенсен бўйини ҳисобга олишлари мумкин. Сунъий девор 6та манекендан иборат. Лекин уларнинг сони ва бўйини осонгина ўзгартириш имкони бор. 

Айтишларича, Лука Модрич машғулотларда тўпни 5та робот деворидан ошириб, «Мадрид» голкиперини бемалол доғда қолдирди. Германиялик Тони Кроос ҳам сунъий рақибларни енгилгина «чув» тушира олди.