Файзуллаев ва Йўлдошев Қатарга боради, Ҳусанов ва Эркинов эса...

Файзуллаев ва Йўлдошев Қатарга боради, Ҳусанов ва Эркинов эса...

Файзуллаев ва Йўлдошев Қатарга боради, Ҳусанов ва Эркинов эса...

Ушбу мусобақа Парижда бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларига йўлланма беради. 
Олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе 23 ўйинчидан иборат футболчилари рўйхатини эълон қилган эди. Ушбу рўйхатдан жамоанинг асосий ўйинчилари Абдуқодир Ҳусанов, Аббосбек Файзуллаев, Ҳожимат Эркинов каби футболчилар ўрин олмаган.
Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳозирда легионер футболчиларимизни  мусобақага жалб қилиш борасида музокаралар давом этаётгани ва бу рўйхат якуний эмаслигини ма’лум қилди.
“Дарё” манбасининг хабар беришича, Ўзбекистон футбол ассоциацияси мусобақада қатнашиш учун Аббосбек Файзуллаев ҳамда Иброҳимҳалил Йўлдошев фаолият олиб борадиган клублар билан келишувга эришиб бўлган. Ҳожимат Эркинов ҳамда Франция чемпионатида ҳаракат қилаётган Абдуқодир Ҳусановнинг мусобақада қатнашиши ҳали ҳам сўроқ остида қолмоқда.
Манба икки футболчини Қатардаги мусобақада иштироки учун музокалар ҳали ҳам давом этаётганини қўшимча қилди.