Мессидан дастхат олган фаррош ишдан ҳайдалди

Мессидан дастхат олган фаррош ишдан ҳайдалди

«Интер Майами» стадиони фаррош сифатида хизмат қилаётган ходим Мессидан дастхат олгани учун ишдан бўшатилди.

Колумбиялик Кристиан Саламанка сўнгги бир ярим йилдан буён Майамида яшаб, стадионда фаррошлик қилаётганди. У Леонель Мессини кўриб қолиб, ундан дастхат олди. Бу иши учун у компаниядан ҳайдалди. «Мен автобуслар тўхташ жойидаги ҳудудда жойлашган ҳожатхонани тозалаётгандим. Бахтимга, кўча чиққан пайтимда автобус келди ва ундан ўйинчилар туша бошлади. Месси эса энг охирида автобусдан тушди. Мен: «Эй, жаҳон чемпиони!», дея бақирдим. У менга қаради. Мен ишчи формамни ечдим ва ичимда Аргентина терма жамоаси футболкасини кийиб олгандим. У мазкур футболкага дастхат қўйди. Кейин эса қўриқлаш ходимлари келишди ва мени ишдан бўшатишди. Бу шунга арзийдиган иш», - деди Кристиан. Маълумотларга қараганда, стадион ходимларига иш вақтида клуб юлдузлари билан суратга тушиш ва улардан дастхат олиш тақиқланган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.