Флик қайтишга тайёр!

Флик қайтишга тайёр!

Германиялик мураббий Ханс-Дитер Флик «Бавария»га қайтишга тайёр.

Журналистлар Патрик Штрассер ва Максимилиан Кохнинг хабарига кўра, мутахассис «Бавария»нинг фахрий президенти Ули Хёнесс билан ярашди ва клубга қайтишга тайёр. 59 ёшли Флик 2021 йилда «Бавария» бош мураббийлигидан кетганди. ОАВга кўра, бунга сабаблардан бири клуб раҳбарияти билан трансферлар борасидаги келишмовчиликлар бўлган.Жамоанинг ҳозирги бош мураббийи Томас Тухель мавсум сўнггида клубдан кетади. Олдинроқ, «Барселона» ҳам немисни ёзда каталонияликларни тарк этадиган Хавига ўринбосар сифатида кўриб чиқаётгани айтилган эди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.