Френки «МЮ»га ўтишга рози

Френки «МЮ»га ўтишга рози

«Барселона» футболчиси Френки де Йонг фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттиришга яқин.

The Athletic нашрининг хабар беришича, 25 ёшли футболчи «Манчестер Юнайтед»га ўтишга рози бўлган. Даставвал, нидерландиялик ярим ҳимоячи каталонияликларни тарк этмоқчи эмасди. Аммо «кўк-анорранглилар»нинг трансферга муносабати унинг қарори ўзгаришига сабабчи бўлган. Аввалроқ, манчестерликлар Нидерландия миллий жамоаси аъзосига 80 млн. евро (60+20 млн. бонус) беришга тайёрлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлганди. Маълумот учун, 25 ёшли футболчи якунига етган мавсум барча мусобақаларда 46та ўйинда иштирок этиб, 4та гол ва 5та ассист муаллифига айланди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.