АПЛ. 7-тур: «Тўс-тўполон»нинг янги нуқтаси
Манчестернинг ҳар икки клуби мағлуб, «Ливерпуль» эса ношуд ҳакамлик қурбони - АПЛнинг навбатдаги тури турли маънода чинакам «тўс-тўполон» ичида қолди.
Франция миллий жамоаси янги сардори Килиан Мбаппедан чиройли тарих.
«ПСЖ» голеадори яқинда 10 йил олдинги бир қизиқ воқеани ёд олди. Аниқроғи, 2013 йили 14 ёшида Зайниддин Зидан автомобилига қандай ўтирганини айтиб берди.
Килиан Мбаппенинг айтишича, у ўшанда Франция футболи афсонасини «Реал» базасидаги машиналар тўхташ ҳудудида учратган экан. «Ҳеч қачон ўша учрашувни эсдан чиқармайман. Ахир 14 ёшли ҳаваскор болакай эдим ва қўққисдан рўпарамда кимсан Зайниддин Зиданни кўрганман. Аниқроғи, «Реал» базасидаги машиналар тўхташ жойида турганимда, ўта чиройли автомобиль келди. Кейин билсам, у Зиданники экан. Асосийси, Зизу мен билан қўл бериб кўришди, автомобилига ўтиришимни сўради. Яъни олдинги ўриндиқни кўрсатиб, олдига ўтиришимни айтди. Бироқ Ҳаво бироз совуқлигидан ёки ҳаяжонданми, ундан сўрадим: «Пойафзалимни ечайми?» Ҳа-ҳа, худди шундай деганман! Нега, тўғриси билмайман, ҳар ҳолда, ўша вақт машинага оёқ кийими билан чиқилишига ақлим етарди. Бироқ рўпарамда кимсан Зидан машинаси турарди! Эсимда, Зизу гапимни эшитгач, қаҳ-қаҳ отиб кулган ва якунда қўлимдан тортганди: «Йўқ, албатта, бўлақол, чиқ». Очиғи, ўшанда йўл давомида миямда бир фикрдан бошқаси айланмаганди: «Кили, сен Зидан машинасидасан, йўқ, бу ақлга сиғмайди. Балки ҳали ҳам самолётда туш кўраётгандирсан...?», - дея эслади Мбаппе буюк Зизу билан унутилмас учрашувини.
Манчестернинг ҳар икки клуби мағлуб, «Ливерпуль» эса ношуд ҳакамлик қурбони - АПЛнинг навбатдаги тури турли маънода чинакам «тўс-тўполон» ичида қолди.
Кеча Испания премьероси 8-турининг марказий баҳсида «Реал» турнир пешқадами бўлиб турган «Жирона»га қарши майдонга тушди
Сизга яхши маълумки, кеча АПЛ 7-тури доирасидаги бир қатор ўйинлар якунига етди
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789