БАА Про-Лигаси. Отабек Шукуровнинг дубли «Шаржа»га ғалаба келтирди

БАА Про-Лигаси. Отабек Шукуровнинг дубли «Шаржа»га ғалаба келтирди

Кеча, яъни 11 май куни БАА Про-Лигасининг 23-туридан ўрин олган ўйинда миллий термамиз аъўоси Отабек Шукуровнинг «Шаржа»си «Хаур Факкан»га қарши майдонга тушди.

Кеча, яъни 11 май куни БАА Про-Лигасининг 23-туридан ўрин олган ўйинда миллий термамиз аъўоси Отабек Шукуровнинг «Шаржа»си  «Хаур Факкан»га қарши майдонга тушди.
Учрашув «Шаржа»нинг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Қувонарлиси шундаки, ҳамюртимиз ўйиннинг 55 ва 63-дақиқаларда ўз номига иккита гол ёздириб қўйди. Аввалига узоқ масофадан ажойиб гол урган Отабек кейинчалик 11 метрлик жарима зарбасини ҳам голга айлантирди. 

Ушбу ғалабадан кейин «Шаржа»нинг очколари сони 48 тага етди, жамоа мусобақа жадвалида 2 - ўринда  бормоқда. «Хаур Факкан» 22 очко билан 11-ўринни банд қилган.

БАА Про-Лигаси

23-тур баҳси

10 май, сешанба

«Шаржа» — «Хаур Факкан» -3:1

Голлар: 1:0 — 46 Маланго, 2:0 — 55 Шукуров, 3:0 — 63 Шукуров, 3:1 — 90+2 Каику.