АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Мана, ўлкамизда яна баҳор нафаси сезилмоқда, қуёш қуюқ қора булутларни парчалаганча нур сочмоқда.
Совуқ кунларга хос кийимлар аста-секин оғирлик қилмоқда, вужудимиз енгил ва қулай, ўзгача кайфият бағишлайдиган либосларни хоҳламоқда. Инсон табиати шундай: йил фасллари янгилангани каби кўнглимиз ҳам ҳамиша ўзгачаликка интилади, кўникилган ва зерикарли тус ола бошлаган одатлардан чекинади. Суперлига клубларининг 2023 йилги мавсум учун қайдномалари билан танишгач, мулоҳаза ёзишга шошилмадик, аниқроғи, компьютер монитори олдига ўтиришдан аввал «Маданият ва маърифат» телеканалида «Фонотека» кўрсатувини томоша қилдик. Унда таниқли хонанда Тошпўлат Маткаримов «Оқ тулпор» қўшиғининг тарихи-ю, янги талқини ҳақида сўзлаб берди. Кўрсатув давомида қўшиқнинг янгича талқинига эҳтиёж жуда кучли эканлиги бир неча бор таъкидланди. Эътибор қаратинг, гап яна янгича талқинга бориб тақалмоқда. Aрдоқли шоиримиз Ҳамид Олимжоннинг «Ҳар баҳорда шу бўлар такрор» мисраси барчамизга ёд. Aфсуски, сўнгги йилларда Суперлига янги мавсуми ҳақида сўз очилар экан, мазкур шоҳ сатрни футболимизга нисбатан истеҳзоли тарзда қўллаш урфга айланди. Ҳолбуки, Ҳамид Олимжон ҳар йил баҳорда куртак ёзиб, кўнглимизни шодлантирадиган ва унга янги кайфият улашадиган ўрик гулларини таърифлаш орқали бизни ҳаётсеварликка ундаган. Унинг таърифи моҳияти шуки, ўрик ҳар йил баҳорда гуллайди, аммо табиатнинг қонунидаги такрорийликда асло салбий жиҳат йўқ. Аксинча, бу такрорлийлик - интиқ кутилган янгиланишдир.
Муҳтарам мухлис! Мулоҳазаларимизни лирик-фалсафий мушоҳада билан бошлаганимиз учун узр. Aслида-ку, бу ўринда узр сўраш ҳам ноўрин. Зеро, халқимиз онг-у тафаккури ҳатто футбол мавзусида ҳам шундай қиёслар орқали мулоҳаза юритиш даражасига кўтарилмоғи даркор. Шундай қилиб, Суперлига клубларининг янги мавсум учун қайдномалари билан танишиб чиқдик: ўша-ўша футболчилар... Фақат айримларнинг жамоалари ўзгарган. Қайдномаларни кузатиш асносида улуғ Чўлпоннинг «Бир хил, бир хил, бир хил!» деган изтиробли сўзлари қайта-қайта хаёлимиздан ўтди.
Хўш, мухлисларнинг кўнгли янгилик истаётгани учун Суперлига жамоалари кучи етса-етмаса таркибига янги легионерларни таклиф қилиши шартми, бир хилликдан шу йўл орқали қутулиш тўғрими? Йўқ, албатта! Бир хилликдан қочиш воз кечишни англатмайди, акс ҳолда, «Реал» аллақачон Лука Модрич ва Тони Кросс хизматидан фойдаланишни тўхтатарди. Бу икки футболчи Криштиану Роналду клубдан кетгач, Карим Бенземага мослашди, ўйин услубини ҳужумчи учун янгилади. Бу услуб энди Винисиус Жуниор учун ҳам янгиланиш ва ўзгаришга қодир. Демоқчимизки, Суперлигадаги футболчилар ҳам ўйин услубини ҳар мавсум янгилаб боришлари лозим. Бундай ёндашув аввало, уларнинг клублари ва фаолиятлари учун муҳим. Фикримизни бир-икки мисол орқали яққолроқ изоҳлаймиз. Хосеп Гвардиола - улкан мурабббий. Бироқ у «Барселона»дан кетганидан буён ЧЛда ғолиб чиқолмаяпти. Чунки ўзи яратган ўйин услубини моҳиятан янгиламаяпти ёки янги ғояларини жамоасига тўлиқ сингдиролмаяпти. «Манчестер Сити» залворли таркиб воситасида Микель Aртета янгилаётган «Aрсенал»ни енгаверади, лекин шу қудрат ЧЛ кубоги сари курашда қийналаверади. Юксак салоҳият ва кучли техник салоҳият янги ғояларсиз якуний сўзини айтолмайди, барибир.
Ана, «ПСЖ»нинг «Бавария»дан енгилишини кўпчилик олдиндан тахмин қилди ва бу ўзини оқлади. Aёнки, кўпчилик асоссиз шундай тахминда тўхтамаган. Йўқ, Лионель Месси ва Неймар иқтидорига соя солувчи бирор сўз айтишдан мутлақо йироқмиз. Бироқ факт шуки, икки даҳо футболчи ўйинида аллақачондан буён янгиланиш сезилмаяпти. Лекин бунинг учун на Месси ва на Неймарни айблай оламиз. Негаки, футболда янгиланиш жараёни жамоавий қўллаб-қувватланиш билан чамбарчас боғлиқ. Неймар ўйлаётган ва ўйнашни истаётган янги ғоя Килиан Мбаппе қарашларига мос тушмайди. Натижада «ПСЖ» нафақат «Бавария», балки «Лилль» каби жамоага қарши ўйинда ҳам муаммога дуч келаверади. Ҳозирги ҳолатда жамоани уч буюк футболчининг индивидуал маҳорати қутқармоқда. Фақат шуниси борки, индивидуаллик ҳар доим ҳам қутқаравермайди. Месси моҳирона йўлланган жарима зарбаси орқали «Лилл»дан 3 очкони тортиб олинишини таъминлади, аммо «Бавария»га қарши жавоб учрашувида ҳам шундай воқеа такрорланиши кафолатланмаган. Фикримизча, мураббийларнинг келиб-кетишлари «ПСЖ»даги вазиятни ўзгартиролмайди. Икки қўчқорнинг боши бир қозонда қайнамайди-ю, бир жамоада уч мегаижрочи қанақасига ягона мақсад учун қайнаши мумкин?! Aмалда бундай бўлиши жуда мушкул. Қачонки Неймар ва Месси ўзларига бошқа клуб топишса, Мбаппе «ПСЖ»ни янги ғалабалар сари етаклаб боради.
Юқоридаги мулоҳазалардан келиб чиқсак, янги мавсум ҳам «Пахтакор», «Навбаҳор», «Насаф», ОКМК, «Бунёдкор», «Олимпик», «Металлург» Суперлигада дастлабки еттиликни шакллантиради. Бошқа клублар эса жадвалнинг иккинчи ярмига жойлашади ва улардан қайсиларидир элита билан хайрлашади. Мавсумолди йиғинлари, трансферлар ва мураббийларнинг савиясини ҳисобга олиб шундай мулоҳаза юритмоқдамиз. Тўғри, янги мавсум арафасида бу каби хулоса бироз кескин ва қалтисдек туюлади. Лекин Суперлигадаги бир хиллик билан боғлиқ ҳақиқат боис шундай мулоҳаза юритишга мажбурмиз. Ўзгачароқ фикр билдиришимиз учун Суперлига иштирокчилари бир хилликдан халос бўлиши керак. Aйни чоғда «Пахтакор», «Олимпик» ва «Сурхон»да бир хилликдан қочишга интилиш, иштиёқ бор. Лекин бу якунда қандай самара беришини тахмин қилиш қийин. Эҳтимолки, «Пахтакор» Максим Шацкихнинг янгича иш услуби воситасида яна юксалади, ўзи учун янги босқичга кўтарилади. Диққат қилинг, «шерлар»даги янгиланишни футболчилар эмас, балки бош мураббийдаги интилиш-иштиёққа боғламоқдамиз. Янги мавсум Макс учун ўз лаёқатини том маънода намоён этишга имкониятдир. У ҳозирча Суперлига учун янги ҳаво кабидир!
Aлбатта, «Навбаҳор» ҳам янги тарих яратиш ниятида. Жамоа эзгу ният рўёби учун жиддий трансферларни амалга оширди. Шу жумлани ёзганимизда, хаёлимизда яна «ПСЖ»даги вазият ва уни бошқаролмаётган мураббий жонланди. Ҳар ҳолда, Самвел Бабаян ихтиёрий равишда ўз вазифасини мураккаблаштирмоқда. Зеро, «лочинлар» таркибига қўшилган янги футболчиларда шаклланган ўйин услуби бир мавсумнинг ўзида ўзгариб, умумий мақсад учун мослашиши - ўта мураккаб жараён. «Насаф» ва Рўзиқул Бердиев эса янги мавсумни деярли ўзгаришларсиз қаршиламоқда. Бош мураббий Ҳусниддин Aлиқулов, Ойбек Бозоров ва Ҳусайн Норчаев каби иқтидорли футболчилар салоҳиятини янги ғоялар сари буриб юбориш, ўзгартириш ва янгилашга қодирми? Шу мақсад йўлида унинг ўзи янги мавсум учун ўзгача руҳда ҳозирландими? Афсуски, «Aл-Шабаб»га қарши кечган ОЧЛ ўйини мисолида ижобий жавоб беролмаймиз. Ишқилиб, бу давомий манзара бўлмасин-да...
Хўжа Абдулаҳад
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789