«Биринчи» - бош белги!
Ниҳоят, Суперлига-2024 ҳам финишга етди. Якуний тур ўйинлари ғаройиботларга бой бўлди.
Апрелнинг илк кунларида Италия Суперкубогининг дастлабки ярим финал учрашувлари ўтказилди:
«Ювентус» ва «Интер» ўзаро жанговар дурангни (1:1) расмийлаштирдилар, «Фиорентина» эса сафарда «Кремонезе» майдонидан ишончли (2:0) ғалаба билан қайтди. Мусобақанинг финал беллашувида иштирок этиш - нафақат нуфузли совринни, балки мўмайгина даромадни ҳам қўлга киритиш имконияти. Ҳатто мағлубиятга учраган жамоа ҳам бинойидек бонусга эга бўлади. Тўғри, бирданига эмас.
Италия Суперкубоги кенгаймоқда - иштироқчилар сони ва мукофот жамғармаси бўйича
Эски форматга кўра чемпион билан кубок соҳиби ўртасидаги беллашувда 2023 йилдаги Италия Суперкубоги «Интер»га насиб этганди. Қиймати 21 млн. еврога тенг бўлган 5 йиллик шартномага биноан, италияликлар 2017-2021 йиллар оралиғидаги 5та турнирнинг 3тасини Саудия Арабистонида ўтказишлари кўзда тутилганди. Энди мусобақа қандай кўринишда ташкил этилиши хусусида La Gazzetta dello Sport қуйидагича ҳикоя қилади:
** Суперкубок турнирида 4та жамоа қатнашади: мамлакат чемпиони ва Кубок соҳибидан ташқари, вице-чемпион ва Кубок мусобақасининг финалчиси ҳам нуфузли совринга даъвогарлик қилади. Ички чемпионатда навбатдаги Италия суперкубоги мусобақаси йўлланмасини тақдим этадиган 2-ўринни эгаллаш «Фиорентина», «Ювентус» ва айниқса, «Кремонезе» учун осон бўлмайди.
** Турнир финалидаги ғалаба 4,5 млн. евро, мағлубият эса 2 млн. евро даромад келтиради. «Тўртлик финали»га ташкилотчилар 23 млн. евро ажратишган. Унинг унча кўп бўлмаган фоизи лигага ажратилади, Суперкубок соҳиби 7 млн.га эга бўлади. Маблағнинг қолган қисми иштирокчилар ўртасида тақсимланади.
** Ўтган йилнинг ёзида Саудия Арабистони яна 5та (2023|2024дан 2027|2028гача) Италия Суперкубоги мусобақаларига мезбонлик қилиш ҳуқуқини қўлга киритгани ҳақида хабар берилганди. Келишувга киритилган ўзгаришларга кўра, дастлабки 2та турнир Саудияда, кейинги 2таси Италияда ва қолгани яна Саудияда бўлиб ўтади.
Шунингдек, март ойида Reuters Италия «А» серияси президенти Лоренцо Казинининг баёнотини эълон қилганди. Унга кўра, мусобақа «Тўртлик финали» форматида ёки одатдагидек, чемпион билан Кубок соҳиби ўртасида ўтказилишини ҳар йили фақат лига ҳал қилади.
Италия Суперкубоги ярим финалчиларининг даромадлари хусусида тўхталадиган бўлсак, «Интер» 84,2 млн. евро, «Ювентус» 77,9, «Фиорентина» 51,2 млн. еврога эга бўлди. «Кремонезе»нинг йўқлиги ўз-ўзидан тушунарли - жамоа «В» сериясида тўп суради. Мусобақа ғолиблиги «Интер» ёки «Ювентус»га насиб этса, бу жамоалар мавсумда ишлаб топадиган даромадини 10 фоизга кўпайтириб оладилар. Мазкур формат «Фиорентина» учун ҳам анчайин манфаатли: жамоа ҳеч бўлмаганда, финалга чиққани учун 2 млн., Суперкубок турниридаги иштироки учун 3-4 млн.га эга бўлади. Бу - «Юве» ва «Интер»нинг 10 фоизига яқин миқдор.
Саудия Арабистонидаги дастлабки мусобақада «Ювентус» Криштиану Роналдунинг ягона голи эвазига «Милан»ни таслим этганди. Учрашув 2019 йил январида, журналист Жамол Хашоггининг фожиали ўлимидан кейин 1 ой ўтганида бўлиб ўтганди. Италияликларга қарши қўлланган босим ҳеч нарса бермади. «А»сериясининг ўша пайтдаги раҳбари Паоло Дель Пино шартномага риоя қилинишини таъминлади ва лига инсон ҳуқуқлари бўйича Саудия Арабистони спорт вазирлиги билан ҳамкорлик давом этишини таъкидлаганди.
Ниҳоят, Суперлига-2024 ҳам финишга етди. Якуний тур ўйинлари ғаройиботларга бой бўлди.
ЖЧ-1994да 6тадан гол урган Христо Стоичков ва Олег Саленко турнирнинг энг яхши тўпурари унвонини қўлга киритишганди.
Мана ниҳоят узоқ кутилган Суперлига-2024 нинг "эшик"лари ёпилди
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789