Галтьега таҳдид қилишди

Галтьега таҳдид қилишди

«ПСЖ» бош мураббий Кристоф Галтьега таҳдидлар туфайли уни ва оиласини тансоқчилар билан таъминлади.

Аввалроқ француз мутахассиси «Ницца»даги фаолияти давомида спорт директорига жамоада «қора танлилар ва мусулмонлар кўп бўлиши мумкин эмас» дегани хабар қилинганди. RMC Sport маълумотларига кўра, шундан сўнг Галтье 5000га яқин қўнғироқ ва СМСларни, жумладан, ўлим таҳдидларини олган. Шу муносабат билан клуб мураббий ва унинг оиласини ҳимоя қилмоқда. Мураббий ўзи ҳақида ёзилган «ҳақоратли ва туҳматли баёнотлар» юзасидан судга мурожаат қилмоқчи. Айни пайтда Париж клуби ҳам ўз текширувини ўтказмоқда. Шунингдек, Le Parisien нашри Галтьенинг собиқ клубларидан инсайд маълумотлар келтириб, мураббийни оқлади. Жумладан, Кристоф «Ницца»дан мусулмон ўйинчиларни жума кунги машғулотларда намоз учун эртароқ кетишларига рухсат берган, «Лилл»да тиббий ходимлардан рўзадор футболчиларнинг аҳволини кузатишни сўраган, «Сент-Этьен»да эса машғулотларга имомни таклиф қилган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.