Гаттузо Пучни янги жамоасига таклиф қилмоқчи

Гаттузо Пучни янги жамоасига таклиф қилмоқчи

Женнаро Гаттузо «Валенсия» билан амалга ошириладиган илк трансфер борасида қарор қабул қилди. Бу ҳақда Sport хабар берди.

Манба берган маълумотларга кўра, 44 ёшли италиялик мутахассис «Барселона» ярим ҳимоячиси Рикки Пучни ўз клубига таклиф қилмоқчи. Мураббийнинг фикрича, 22 ёшли испаниялик футболчи «Валенсия» ярим ҳимоясини кучайтириши мумкин. Шу билан бирга, Каталония клуби бош мураббийи Хави ярим ҳимоячига кейинги мавсумда жамоадан жой олишига кафолат бера олмаслигини айтиб ўтди.

Олдинроқ Гаттузо «Валенсия»ни бошқариши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Испан клуби унга 2024 йилга қадар шартнома таклиф қилмоқда.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.