Газидис «Милан»дан кетмоқда

Газидис «Милан»дан кетмоқда

Италиянинг «Милан» клуби бош директори бўлиб ишлаган Иван Газидис лавозимини тарк этади.

Бу ҳақда клуб расмий сайти расман маълум қилди. Газидис 5 декабрь куни, яъни шартномаси муддати тугайдиган куни лавозимни тарк этади. «Милан»да Иван Газидис тўрт йил ишлади. «Бу майдондаги жамоа учун ҳам, майдон ташқарисидаги клуб учун ҳам ўсиш ва модернизация даври бўлди», - дейилади расмий баёнотда.

«Ажойиб тўрт йилдан сўнг, мен «Милан»ни тарк этаман. Мен бу клубга, унинг аҳли ва мухлисларига ва ҳаётимни сақлаб қолган бу шаҳардан жуда кўп қарздорман», - деди Газидис.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.