- Четлатиш таъсир қилди. Рақиб эҳтиёткор ўйнади. Йўқ жойдан гол ўтказиб юбордик. мезбон футболчиларига бугунги ғалаба кўпроқ керак эди. Уларни табриклайман. Маҳорат ўз сўзини айтди.
- "НАВБАҲОР" БИР КИШИ КАМ БЎЛИБ ҚОЛГАНДА ҲАМ ТАКТИКАНИ ЎЗГАРТИРМАДИНГИЗ?
- Устунлик рақибда эмас эди. Биз кескинлик яратдик, аммо вазиятларни зарбага қадар олиб бора олмадик. Ўйлашимча, дуранг адолатли натижа бўлар эди. Натижа ўйинга мос. Захирадан тушган футболчилар ўйинни ўзгартира олмади.
- БУГУН "МЕТАЛЛУРГ"НИНГ ҚАЙСИ ЗОНАДАГИ ЎЙИНИДАН ҚОНИҚМАДИНГИЗ?
- Биринчи навбатда ҳужум чизиғидан. Бугун улар ўз даражасидан пастроқ ҳаракат қилишди. Жуда кўп стандарт вазиятларга эга бўлдик, аммо ҳеч нарса ўхшамади. Ўзгартиришга ҳаракат қилдик, аммо бесамар кетди.
- ЖАМОАНГИЗНИНГ СУПЕРЛИГАДА ҚОЛИШИГА ИШОНАСИЗМИ?
- Албатта, охиригача куршамиз. Локомотив бизга совғалар қилмоқда. Бундан фойдаланишга интиламиз. Сўнгги турга қадар жанг қиламиз. Агар, бугун 3 очко олганимизда, ҳаммаси ўз қўлимизда бўлар эди. Афсус...